1

Ўзбекистон Афғонистон билан савдо-сотиқни кенгайтиради

ЖАМИЯТ 12.10.2016, 12:06
Теглар: Ўзбекистон
Ўзбекистон Афғонистон билан савдо-сотиқни кенгайтиради

Ўзбекистон Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 11 октябрь куни Сурхондарёга ташрифи чоғида Афғонистон билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарурлиги тўғрисида маълум қилди. Бош вазир чиқиши «Ўзбекистон» телеканалининг «Ахборот» дастурида намойиш этилди, деб ёзади “Газета.uz”.

«Қўшни Афғонистон президенти [Ашраф Ғани]нинг энг оғир кунларимизда келиб-кетгани бизга, элимизга, президентимизга бўлган ҳурмат белгисидир. Яқинда ташқи ишлар вазири [Абдулазиз Камилов] Брюсселда у билан кўришиб, ҳамкорлик масаласини муҳокама қилди. Ўйлаймизки, яқинда ТИВ вакиллари Афғонистонга бориб, ҳамкорлигимизни ривожлантириш бўйича катта битимлани имзолайди. Бундан кейин ҳам меҳнаткаш афғон халқи билан ҳамкорликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш учун қўлимиздан келгунча ҳаракат қилишимиз керак», — таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев Termez Cargo Сentre йирик божхона терминалини бориб кўрди. Афғонистон билан ҳам ҳамкорликни ривожлантириш учун барпо этилган халқаро логистика маркази 300 йирик юк машиналарига мўлжалланган автотураргоҳ, АЁҚС, контейнер ва бошқа юкларни сақлаш учун омборхоналарни ўз ичига олади. Марказга темир йўл ўтказилган бўлиб, шинам меҳмонхона ҳам фаолият юритмоқда.

Бош вазир логистика маркази Афғонистон билан савдо алоқаларини кенгайтириш ҳамда нафақат Сурхондарё, балки бутун Ўзбекистоннинг экспорт салоҳиятини ривожлантиришига умид билдирди.

«Ҳозир дунёнинг энг катта муаммоси, бу — бозор топиш. Ҳар бир давлат ўз маҳсулотини сотиш бўйича катта ҳаракат қилади», — таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Унинг қўшимча қилишича, замонавий шароитларга эга шу каби марказлар барча вилоятларда ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев ҳудудга ташрифи чоғида Ўзбекистоннинг жанубий сарҳадларидаги чегара постларидан бирини кўздан кечирди ва давлат чегараларини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини муҳокама қилди.

Шарҳлар

Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
⚡️Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳамкорликда ишлаб чиқарадиган автомобилларнинг нархлари эълон қилинди

24.01.2023, 10:47

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорликда 19 турдаги енгил автомобиллар, жумладан микроавтобус, пикап, седан ва бошқаларни ишлаб чиқаришни режалаштирган. Қирғизистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар нархи 13...
Путин Ўзбекистондаги ғайритабиий совуқлар ҳақида фикр билдирди (видео)

18.01.2023, 11:45

Россия президенти Владимир Путин иқтисодий масалалар бўйича йиғилиш ўтказди ва унда Марказий Осиё мамлакатларидаги совуқлар ҳақида фикр билдирди. Россия раҳбари бош вазир Михаил Мишустиндан агросаноат мажмуасида...
Озарбайжон ва Ўзбекистон Президентлари Ичан қалъани айланишди (фото)

22.06.2022, 15:14

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилмоқда. Кеча бўлиб ўтган музокаралар якунида давлатимиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1