1

Касб танлашда йўл қўйиладиган 5 хато

ДУНЁ 12.10.2016, 12:17
Теглар: Иш берувчи, Иш
Касб танлашда йўл қўйиладиган 5 хато

1.  «Бу соҳада ишлашим шарт эмас…»
Инсоннинг биринчи олган таълими, ҳаётида муҳим бурилиш ясайди. Шунинг учун касб танлай туриб, дипломни қўлга олгач қайси соҳада фаолият олиб боришингиз ҳақида жиддий ўйлаб, сўнг бир қарорга келинг. 

2.   «Обрўли касб – энг зўри» 
Келгусида шуғулланишни режалаштираётган ишингизни унинг обрўсига, оммабоплигига эмас, мамлакатнинг шу соҳага бўлган эҳтиёжига қараб танлаган маъқул. Тенгқурларингизнинг 80 фоизи ўқиган йўналиш 10-15 йилдан кейин сизга даромад келтирадими? Ёки кадрлар кўплигидан иш тополмай эшикма-эшик юришга тўғри келармикан? Ўйлаб кўринг. 

3.   «Дўстим учун»
 Бир қатор ёшлар дўсти, дугонаси ёки кўнгил қўйган инсонидан айрилмаслик учун бирор коллеж ёки лицейда ўқишни истайди. Ёдингизда бўлсин бу сизнинг эмас, уларнинг танлови! Дўстингизга тўғри келган касб сизга ёқмай қолиши мумкин. Қарор қабул қила туриб, ўз қизиқиш ва эҳтиёжларингиз билан ҳисоблашинг. 

4.  «Бу касб осон-да» 
Чиройли ташқи кўриниш, келишга қадди қомат билан бир қарашда осон кўринган актёрлик ёки телебошловчилик касбини танлашингиз мумкин. Аммо касбнинг енгили бўлмайди, ҳар бир ютуққа машаққатлар билан эришилади бу ҳаётда. Масалан, тележурналист 2 дақиқалик маълумотни эфирга узатиш учун нақт 2 кун тер тўкиб меҳнат қилиши лозим. Сиз бу жараёни кўрмаганингиз учунгина осон деб ўйламанг.  

5.  Яхши кўрган фаним касбга асос бўлади
Масалан ўқув фанларидан чет тилларини яхши кўрасиз. Бу билимингиз талаб қилинадиган касблар бисёр. Масалан, таржимон, туризм мутахассиси ёки ташқи ишлар мутахасси бўлишингиз мумкин. Аммо бу касбларда чет тилларидан ташқари бошқа билимлар ҳам талаб этилади. Биргина йўналиш билан чегараланиб қолманг.

Шарҳлар

Германиядаги янги иш ўринлари ҳақида маълумот берилди

19.08.2021, 09:10

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқароларни ишга таклиф қилмоқда.Бўш иш...
Германияда ишлаш истагида бўлганларга муҳим янгилик эълон қилинди

17.08.2021, 15:33

 Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Германиянинг "NoVo Agency e.K." ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик келишувига асосан тиббиёт соҳасида олий ёки ўрта-махсус маълумотга эга фуқаролар ишга таклиф қилди.Бўш...
Иш берувчиларга 25 ёшдан ошмаган ходимлари учун тўланган солиқ қоплаб берилади

24.07.2021, 19:29

Ҳукумат қарори билан иш берувчиларга улар томонидан 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммасини Давлат бюджетидан тўлиқ қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низом...
​ССВ: Тошкент шаҳридаги тиббиёт коллежларининг бор-йўғи 33 фоизи иш билан таъминланган

19.06.2017, 15:44

Бугун мамлакатимизда ёшларни ўзи танлаган соҳанинг малакали мутахассиси бўлиб етишиши учун тизимда изчил ислоҳотлар ўтказилмоқда. Таълим муассасаларининг моддий-техник базаси замон талабига тўлиқ жавоб бериш учун...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1