АсосийJamiyat

Президентликка номзод – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури эълон қилинди

'Президентликка номзод – Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастури эълон қилинди'ning rasmi

Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон республикаси президентлигига номзод – Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг сайловолди дастури эълон қилинди.

Муҳтарам ватандошлар!

Ўзбекистон ўтган даврда катта ва мураккаб йўлни босиб ўтди. Бу вақтда бутун жамият, одамлар ҳаёти тубдан ўзгарди, қўлга киритилган улкан ютуқлар Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқаросига чексиз фахр ва ифтихор бағишлайди. Энг муҳими, халқимиз ютуқ ва муваффақиятларни ўз ҳаётида сезмоқда.

Бошланган ислоҳотларга ортга қайтмайдиган, муқаррар тус бериш ва уларни ҳуқуқий кафолатлаш мақсадида 2023 йил 30 апрелда янги таҳрирдаги Конституция қабул қилинди. Асосий Қонунимиз – халқимиз барпо этаётган Янги Ўзбекистоннинг буюк пойдевори бўлиб хизмат қилади ва келажакдаги ислоҳотларнинг стратегик йўналишларини белгилаб беради.

Бугунги кунда Ўзбекистон аҳолиси йилига 2 фоизга ўсмоқда. 2030 йилга бориб прогнозларга кўра 40 миллионга етади. Бундай катта давлатда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, халққа муносиб шароит яратиш учун иқтисодиёт ҳам, бошқарув ҳам, таълим ва тиббиёт ҳам янгича бўлиши, барча соҳаларда ўсиш, ривожланиш бўлиши керак.

Шу маънода, Янги Ўзбекистон, бу – аввало инсон қадри улуғланган, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ҳар бир фуқаро ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун барча имкониятлар яратилган мамлакатдир.

Янги Ўзбекистон, бу – соғлом, билимли ва маънавий баркамол инсонлар юртидир. Янги Ўзбекистон, бу – глобал ишлаб чиқаришнинг муҳим ва ажралмас бўғинига айланган, кучли иқтисодиётга эга бўлган давлатдир. Янги Ўзбекистон, бу – фуқаролар ва бизнес манфаатлари адолатли қонунлар асосида ҳимоя қилинадиган жамиятдир. Янги Ўзбекистон, бу – ватандошларимизни мамлакатимизда ва хорижда ҳар қандай шароитда ҳам ҳимоя қила оладиган, чегаралари ишончли қўриқланадиган, хавфсиз ва барқарор давлатдир.

Эркин ва фаровон, қудратли давлатни қуришда бешта стратегик йўналиш яқин келажакдаги фаолиятимизда ҳал қилувчи ўрин тутади ва кўп миллатли халқимизнинг орзу-ниятларини рўёбга чиқаришга хизмат қилади.

I. ҲАР БИР ИНСОНГА ЎЗ САЛОҲИЯТИНИ РЎЁБГА ЧИҚАРИШ УЧУН МУНОСИБ ШАРОИТ ЯРАТИШ

Янги Ўзбекистон ижтимоий давлат, деб эълон қилинди. Хусусан, янгиланган Конституциямизда давлатнинг ижтимоий мажбуриятлари 3 баробар кўпайтирилди.

Конституциявий қоида ва талаблардан келиб чиқиб, адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий омилларидан бири этиб белгиланган. Шунинг учун, таълим, тиббиёт ва аҳоли фаровонлигини таъминлаш бўйича давлат ўз мажбуриятларини бажариши учун бу йўналишдаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқамиз.

1.1. Таълим тизими ислоҳотлари Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлади.

Биринчидан, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, қамровни 100 фоизга етказиш ва боғчаларнинг моддий-техник базасини ривожлантириш учун барча саъй-ҳаракатларимизни сафарбар қиламиз. Шу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит бериш учун имкониятлар яратилиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озодқилиш тартиби ишлаб чиқилади.

2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қуриш чоралари кўрилади. Эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун боғча, шу жумладан хусусий боғча харажатларини давлат томонидан қоплаб бериш тартиби жорий этилади. Болаларни эрта ёшдан бошлаб замонавий ахборот технологияларига ўргатиш мақсадида ҳар бирбоғчани компьютер синфи билан таъминлаш юзасидан зарур ишлар амалга оширилади. Боғча ва мактабларни фильтрланган ичимлик сув ҳамда санитария-гигиена инфратузилмаси билан тўлиқ таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Мактабгача таълим муассасаларида оқсил, витамин ва минераллар билан бойитилган сут, йод билан тўйинтирилган нон маҳсулотлари берилиши йўлга қўйилади.

Иккинчидан, келгуси етти йилда мактабларда қўшимча 2,5 миллион ўқувчи ўрнини яратган ҳолда таълим сифатини тубдан яхшилашни устувор вазифаларимиздан бири сифатида кўрамиз. Бу борада “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастурини ишлаб чиқиб, ҳаётга жорий этишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.

Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар яратилиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида мактаблар қуришга алоҳида аҳамият берилади. Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ва бунинг учун зарур молиявий имкониятлар яратилади.

Чекка ҳудудларда бепул мактаб автобусларини йўлга қўйиш имкониятларини кўрамиз. 2030 йилгача барча туман ва шаҳарларда “Истеъдод – Интилиш – Истиқбол” номли ихтисослаштирилган мактаблар ташкил этиш, уларда Президент мактабларидан кам бўлмаган шароитларни яратиш ёшларимиз учун янги имкониятларни очиб беради. Бу мактабларда эҳтиёжманд оилалар фарзандлари учун 70 фоиз квота ажратиш кўзда тутилади. Келгуси етти йилда чет тилларини ўргатиш учун барча мактабларга “тил эгалари” бўлган ўқитувчилар жалб қилиниб, бу мақсадларга ҳар йили 200 миллиард сўм маблағ ажратиш чоралари кўрилади.

Учинчидан, олий таълим ва илм-фан тизимларини илғор хорижий тажриба асосида ривожлантирамиз. Дунёдаги “Топ-500”га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим”ни жорий этиш асосий вазифа бўлади. Биотехнология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда истеъдодли ёшларни энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юбориш бўйича 200 миллиондолларлик дастурларни амалга оширишни муҳим деб ҳисоблаймиз.

Келгуси етти йилда илм-фан ва инновацияларни ривожлантиришга 1 миллиард доллар ажратилиши учун молиявий имкониятлар янада кенгайтирилади. Маданият, санъат ва адабиёт вакиллари, маънавият соҳаси ходимлари, барча зиёлиларнинг машаққатли ва шарафли меҳнатини қадрлаш ва рағбатлантириш бўйича қўшимча чоралар кўриб борилади.

1.2. Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар

Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш, ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятларни ишга соламиз.

Биринчидан, аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтириш чораларини кўрамиз. 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлади.

Сил билан касалланиш даражасини кескин камайтириш учун зарур имкониятлар ишга солинади. Жигар циррозига олиб келувчи “гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш зарур деб ҳисоблаймиз.

Иккинчидан, 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайтиришни бу йўналишдаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгилаймиз.

Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш чоралари кўрилади. Туғиш ёшидаги ва ҳомиладор аёллар, болаларга 7 турдаги витаминлар, йод ва фолий кислотасини бепул тарқатиш ишлари давом эттирилади. Шунингдек, 350 минг нафар диабет, 1,5 миллион нафар юрак-қон томир касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраб олишни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ҳар йили юрак нуқсони бор 5 минг болани ва кўриш қобилиятини йўқотиш эҳтимоли юқори бўлган 10 минг чақалоқни бепул даволаш режаларимиздан алоҳида ўрин олади. Соғлиқни сақлаш тизими тўлиқ рақамлаштирилади ва тиббий суғурта тизими жорий қилинади.

Учинчидан, онкологик беморлар даволаниши ва соғайиб кетиши учун зарур шароитларни яратиб, уларнинг одатий ҳаётга қайтишига кўмаклашамиз.Жумладан, 120 минг нафар онкологик касаллиги бор беморларни даволаш билан тўлиқ қамраболиш учун барча имкониятлар ишга солинади.Онкологик беморлар ҳаётини сақлаб қолиш мақсадида ўзак ҳужайраларини трансплантацияқилиш амалиётини йўлга қўйиш бўйича барча шароитлар яратиб берилди.Эҳтиёжманд оилаларнинг онкологик касаллиги бор фарзандларида ўзак ҳужайраларинитрансплантация қилиш учун харажатларни тўлиқ давлат ҳисобидан қоплашга зарур молиявийресурслар жалб қилинади.

1.3. Ижтимоий хизматлар кўрсатиш ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотлар

Ижтимоий ҳимоя тизимининг вазифаси аҳолини оғир аҳволдан чиқариш ва жамиятда ўз ўрниниэгаллаши учун кўмак беришдан иборат бўлади. Шу боис, ижтимоий хизматлар кўрсатиш тизиминитўлиқ қайта кўриб чиқамиз ва камбағалликни қисқартириш бўйича ислоҳотларни янги босқичга олибчиқамиз.Биринчидан, ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий ходимлар фаолиятини ва ижтимоийхизматларни манзилли асосда кўрсатиш тизимини йўлга қўямиз.Ҳаётда оғир аҳволга тушган ёки тушиш хавфи юқори бўлган ҳар бир оила бўйича алоҳида“ижтимоий хизмат иши” юритиш тартиби ишлаб чиқилади. Бунда, ушбу оилаларда шароитнияхшилаш, уларга даволаш, дориларни етказиш, фарзандларини боғчава мактабга жойлаштириш, моддий ёрдам бериш каби ижтимоий хизматлар кўрсатиш назардатутилади.Туманларда ижтимоий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатадиган ижтимоийхизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобиль гуруҳлар”фаолиятини йўлга қўйиш бу соҳадаги вазиятни тубдан ўзгартиради.Болаларни васийликка олиш тизими, васийларни танлаш мезонлари ва мониторинг қилиш тартибиқайта кўриб чиқилади.Иккинчидан, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги тизимни яратиш – ҳалқилиниши лозим бўлган асосий масалалардан бири бўлади.Ортопедия, реабилитация, тиббиёт ва дори воситаларини ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўзитанлайдиган, давлат эса пулини тўлаб берадиган тизимни жорий этиш бундай шахсларга кенгимкониятларни яратади.Протез-ортопедия буюмлари билан таъминлаш учун йўналтириладиган маблағларни ҳозирги80 миллиард сўмдан 250 миллиард сўмга кўпайтириш ушбу йўналишда устувор вазифа бўлади.Ногиронликни белгилаш бўйича ҳозирги тиббий моделдан ижтимоий моделга ўтиш учун зарурчоралар кўрилади.

Бунда, ишлаш истагидаги ногирон шахсларга зарур шароитлар яратилади.Ногиронлиги бўлган шахсларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга бепул ўқитиштизимини йўлга қўйиш уларнинг жамиятга интеграциясини янада кучайтиради.Оиласидаги ногиронлиги бўлган одамга қаровчи эҳтиёжманд инсонларга иш ҳақи тўлаштизимини жорий қилиш уларнинг манфаатларига хизмат қилади.Ногиронлиги бўлган шахсларни бизнесга жалб қилиб, даромад топишга ўргатган, уларнингмаҳсулотини реализация қилишга кўмаклашган тадбиркорларга имтиёз ва афзалликлар бериштартиби ишлаб чиқилади.Учинчидан, Янги Ўзбекистонни – аёллари ҳаётидан рози бўлиб, бахтли-саодатли яшайдиганмамлакатга айлантирамиз.Ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган меҳрибон оналаримиз, мунис опа-сингилларимиз, дилбарқизларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, сифатли таълим олишини таъминлаш, иқтисодий, ижтимоийва сиёсий фаоллигини ошириш, гендер тенглик масалалари бундан буён ҳам энг асосий вазифа бўлибқолади.Қийин аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар учун ҳуқуқий ва психологик ёрдам кўрсатиш хизматикенгайтирилади.Зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “Call-марказлар”ни ташкилқилиш ҳаётий заруратга айланган.Туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизимини жорий этиш юзасидан барча ҳуқуқийасослар яратилади.Тўртинчидан, қадрли отахон ва онахонларимизнинг соғлиғини тиклаш, мазмунли дам олишиучун қўшимча шароитлар яратиш бўйича катта дастур қабул қиламиз.Юртимиздаги уч миллиондан ортиқ нуронийлар ҳар йили бепул тиббий кўрикдан ўтказилиши,шифохона ва сиҳатгоҳларда даволаниши, улар учун юртимиз бўйлаб саёҳатлар ташкил этилишибўйича барча шароитлар яратилади.Кексаларга малакали тиббий хизмат кўрсатиш учун оилавий шифокорлик пунктлари ваполиклиникаларни қўшимча ускуналар билан таъминлаш чоралари кўрилади.“Уч авлод учрашувлари”, “Оталар жасорати – ибрат намунаси”, “Ўнта ёшга – бир нуроний”ҳаракати каби маънавий-тарбиявий ишларни янада кенгайтириш ёшлар тарбиясида муҳим аҳамият касбэтади.Бешинчидан, биз мамлакатимизда камбағалликни қисқартиришга қаратилган сиёсатни изчил давомэттирамиз.Меҳнат қобилиятини ишга солиш орқали 3 миллион нафар ёшларни камбағалликдан чиқаришасосий вазифамиз бўлади.Ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид дастурлар камбағал аҳоли билан бирга даромади паст бўлганқатламларни ҳам қамраб оладиган тизимни яратиш адолатдан бўлади.Тадбиркорларга ижтимоий шериклик асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалгаоширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш тартибини ишлаб чиқиб, бунга ҳар йили камида1 миллиард доллар йўналтириш бўйича барча куч ва ҳаракатларимизни сафарбар этамиз.Олтинчидан, ҳар бир оила ўз уй-жойига эга бўлиши учун зарур шароитларни яратамиз.Келгуси етти йилда 15 миллиард доллар ҳажмидаги маблағни йўналтириш ҳисобига қўшимча1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилиши – асосий вазифаларимиздан бири бўлади.Қурилиш-пудрат ташкилотлари ҳамда аҳолига арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этиштартиби ишлаб чиқилади. II. БАРҚАРОР ИҚТИСОДИЙ ЎСИШ – АҲОЛИ ФАРОВОНЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШНИНГМУҲИМ ОМИЛИ2030 йилга бориб ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2 баробар кўпайтириб, 160 миллиард долларгаетказиш, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот ҳажмини ҳозирги 2 минг200 доллардан4 минг долларга ошириш асосий стратегик мақсадларимиздан бири бўлади.

Ўзбекистон “даромадиўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириши учун барча имкониятларни ишга соламиз.Биринчидан, илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш ва бу орқали меҳнатунумдорлигини 2 баробар ошириш бўйича зарур чораларни кўрамиз.Келгуси йилларда:– Олмалиқда 3 та мис бойитиш фабрикаси ва янги мис эритиш заводи;– Оҳангарон мисни қайта ишлаш кластери;– Навоий, Қўнғирот ва Қоракўлда йирик кимё-полимер кластерлари;– Тошкент ва Навоий вилоятларида фосфорит хомашёсидан юқори қўшилган қийматли тайёрмаҳсулот ишлаб чиқариш корхонаси;– Тебинбулоқ ва Ғаллаоролда темир ишлаб чиқариш мажмуалари каби стратегик мегалойиҳаларниишга тушириш бўйича ташкилий-амалий ишлар олиб борилади.2030 йилгача юқори даромадли маҳсулот учун зарур бўлган мис ишлаб чиқаришни 3,5 баробар,олтинни – 1,5 карра, кумушни – 3 марта, уранни 3 баробар ошириш бўйича имкониятларимизнисафарбар этамиз.Автомобилсозлик соҳасида ҳақиқий рақобат пайдо бўлиши учун 4 та нуфузли хорижий компаниянинглойиҳаларини ишга тушириш ва ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш асосийвазифа бўлади. Бунда, йилига 300 мингта электромобиль ишлаб чиқарилишини таъминлаш бўйича зарурчоралар кўрилади.Саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилишиучун барча шароитлар яратилади.Иккинчидан, ташқи бозорларга чиқиш харажатлари юқори эканини инобатга олиб, илмга асосланган,юқори даромадли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтирамиз.Ташқи бозорларга чиқиш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш муҳим мақсадларимиздан бирибўлиб қолади.Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратиш орқалимамлакатимизда юқори қўшилган қийматли, экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш янги босқичга олибчиқилади.2030 йилга қадар:– 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналарини ташкил қилиш;– тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида бино бериш мақсадида саноат ипотекаси тизимини тўлиқйўлга қўйиш;– ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналарини ташкил этиш;– “ай-ти” хизматлари экспортини 5 миллиард долларга олиб чиқиш;– экспорт ҳажмини 2 баробар ошириб, 45 миллиард долларга етказиш устувор вазифа бўлади.Учинчидан, бутун дунёда тез ривожланаётган “яшил иқтисодиёт”га ўтиш, унинг асоси бўлган қайтатикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтирамиз.2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари ҳажмини 25 минг мегаваттга, уларнингулушини ҳозирги 14 фоиздан 40 фоизга етказишга алоҳида аҳамият берилади.2024 йилдан бошлаб саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади.Автобусларни тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёқилғисига ўтказиш учун барча ташкилиймасалалар ҳал этилади.Барча янги уйлар ва асбоб-ускуналарга энергияни тежаш бўйича талаблар жорий этилади.Иқтисодиётда энергия самарадорлигини 2 карра ошириб, 2030 йилга бориб 50 миллиард киловаттсоат “яшил энергия” ишлаб чиқариш учун зарур шароитлар яратилади.Бунда, 10 минг километр магистрал ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқларини барпоэтиш режалаштирилиб, аниқ дастурлар асосида амалга оширилади.Тўртинчидан, бизнес ва аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, инфратузилмани ривожлантириш бўйичаянги ёндашувларни жорий қиламиз.Йўл-транспорт соҳасида авиақатновлар сонини 4 марта ошириш соҳадаги асосий вазифалардан бирибўлади.Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида тезюрар поездлар учун қўшимча темирйўллар қурилиши учун барча имкониятлар сафарбар қилинади.Электрлашган темир йўллар улушини 43 фоиздан 65 фоизга етказиш ҳам иқтисодий, ҳам экологикжиҳатдан манфаат келтиради.Темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилиниши, хизматлар сифати рақобатбардош нархларасосида белгиланиши соҳада эркин бозор тамойилларига ўтишнинг муҳим омилидир.Йирик 6 та аэропорт модернизация қилиниши, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилишибу соҳада рақобатни ошириб, йўловчиларга қулайликлар яратади.2030 йилга қадар туман марказларидан ҳар бир қишлоққача – жами 5,5 минг километр цементбетон йўлларни қуриш ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш чоралари кўрилади.Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида янги автомобиль йўллариниқуришга давлат-хусусий шериклик тамойилларини жорий қиламиз.Хусусий сектор иштирокида 56 минг километр йўлларни реконструкция қилиш дастурларини ишлабчиқиб, амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилади.Йўловчи ва юк ташиш ҳажмини 3 баробар кўпайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлибқолади.2030 йилга қадар барча аҳоли пунктларини тоза ичимлик суви билан таъминлаш муҳим ҳаётиймасаладир. Бунинг учун 2,5 миллиард доллар ажратиш бўйича барча молиявий имкониятлар сафарбарэтилади.Қишлоқ ва овулларни интернет билан тўлиқ қамраб олиб, унинг тезлигини 10 карра ошириш юзасиданимкониятлар ишга солинади.Бешинчидан, мамлакатимизнинг инвестициявий жозибадорлигини янада ошириб, иқтисодиётимизгаинвестицияларни кенг жалб этиш, шунингдек, банк тизимини ислоҳ қилиш энг асосий вазифаларимизданбири бўлади.2030 йилгача 250 миллиард доллар инвестициялар, шу жумладан, 110 миллиард долларни хорижийинвестициялар ҳисобига, 40 миллиард долларни давлат-хусусий шериклик доирасида жалб этиш бўйичабарча имкониятлар сафарбар этилади.Банк ва молия тизимида йиллик кредитлаш ҳажмини ҳозирги 18 миллиард доллардан 40 миллиарддолларга етказиш бўйича аниқ дастурлар амалга оширилади.Банк тизими ислоҳотлари доирасида банк омонатлари ҳажмини 4 баробарга ошириш учун заруршароитлар яратилади ва банкларни хусусийлаштириш тезлаштирилади.Банк бозорига яна камида 4 та йирик нуфузли чет эл банки кириб келиши ҳамда нобанк молиявийхизматларини кенгайтириш учун имконият яратилади.Қимматли қоғозлар бозори ҳажмини 10 миллиард долларга етказиш чоралари кўрилади.Хусусий жамғариб бориладиган пенсия тизимини ташкил этиш учун барча қонуний асослар яратилади.Олтинчидан, хусусий сектор улушини оширишни, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказишбўйича ишларни давом эттирамиз.Темир йўл хизматлари, автомобиль йўллари қуриш ва бошқариш, газ ва электр етказиб беришнихусусий секторга ўтказиш орқали рақобат муҳити яратилади.Ирригация, чиқиндини қайта ишлаш, ижтимоий объектларда энергетика ва иссиқлик таъминотитизимини бошқаришга давлат-хусусий шериклик механизмлари кенг жорий этилади.Хусусийлаштириш дастури доирасида давлат улуши мавжуд корхоналарни 6 баробарга камайтиришбўйича режали ишлар амалга оширилади.17 турдаги давлат монополияси бекор қилиниб, уларга хусусий сектор кенг жалб этилади. Келгусидафақат магистрал энергия ва транспорт тармоқлари, давлат бошқаруви ва хавфсизлиги билан боғлиқсоҳалар давлат тасарруфида қолади.2030 йилга қадар иқтисодиётда нодавлат сектор улушини 85 фоизга етказиш асосий мақсадимиз бўлади.Еттинчидан, бизнесни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга эркин фаолият юритиши учун энг қулайшароитлар яратишни бундан буён ҳам давом эттирамиз.Расмий сектор – нолегал фаолиятдан афзал ва манфаатли бўлиши учун барча зарур шароитларяратилади.Солиқ тизимини соддалаштириш ва барча тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратишга алоҳидаэътибор қаратилади.Келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланмадан олинадиган ва мол-мулк солиғибўйича ставкалар оширилмаслиги қатъий кафолатланади.2024 йилдан бошлаб, янги уй-жой сотиб олган аҳолига қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариббериладиган тизим жорий этилади. Қурилишдаги ҳисоб-китоблар шаффоф бўлиши таъминланади.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизиниқайтариш амалиёти йўлга қўйилиши уларни янада ривожлантиришда кучли рағбатлантирувчи омил бўлади.Ижтимоий реестрга киритилган аҳолини ишга олган корхоналарга ходимининг даромад солиғиниқайтариб бериш бундай тоифадаги шахсларнинг даромадларини кўпайтиришга хизмат қилади.Вақтида солиқ тўлаётган корхоналарда қўшилган қиймат солиғини қайтариш муддати бир кун этиббелгиланади.

Бундай корхоналарда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва уларга давлат харидларидаустунлик берилади.“Очиқ мулоқот”лар орқали бизнес муаммоларини ҳал қилиш, бизнесга ноқонуний аралашувга йўлқўймаслик ва хусусий мулк дахлсизлиги сиёсати қатъий давом эттирилади.Саккизинчидан, 2030 йилгача қишлоқ хўжалигида бир гектардан олинадиган ўртача даромадни3 минг доллардан 5 минг долларга етказиш соҳадаги бош мақсад бўлади.Ҳосилдорликни пахта бўйича ўртача 45-50 центнерга, ғалла бўйича – 80-85 центнерга ошириш учунзарур шароитлар яратилади.Қўшимча 300 минг гектар майдонларни ўзлаштириб, уларда интенсив боғ ва узумзорлар ташкил этишрежалаштирилади.Сабзавот, полиз, картошка бўйича маҳаллий уруғлик таъминоти ҳозирги 15 фоиздан 50 фоизга етказишборасидаги мавжуд имкониятлар ишга солинади.Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳажмини ҳозирги 8 фоиздан 25 фоизга оширишга устуворвазифа сифатида қараймиз.Агротармоқда 2,5 миллион тонна қувватга эга бўлган 100 та янги логистика марказини ишга туширишчоралари кўрилади.Соҳада экспорт ҳажмини йилига 10 миллиард долларга етказиш учун барча имкониятларни сафарбарэтамиз.Қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришларига мос ҳолда ривожлантириш, тупроқ ва яйловлардеградациясининг олдини олиш бўйича Миллий дастур қабул қилинади.Аграр соҳага жами 15 миллиард доллар инвестициялар жалб этиш ушбу йўналишни янги босқичга олибчиқишга хизмат қилади.


 

III. СУВ РЕСУРСЛАРИНИ ТЕЖАШ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШЯнги таҳрирдаги Конституциямизда давлат барқарор ривожланиш принципига мувофиқ, атроф-муҳитнияхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чора-тадбирларни амалгаошириши белгиланган. Шу боис, бетакрор табиатимизни асраб-авайлаб, келажак авлодларга безаволетказиш бўйича таъсирчан чораларни кўрамиз.Сув ресурслари муаммоси келгуси ўн йилликда минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарб муаммоси келгуси ўн йилликда минтақамиз ва мамлакатимиз учун энг долзарбмасала бўлиб қолади. Бугунги кунда 70 фоиз ерлар эски усулда суғорилмоқда, 60 фоиз каналларбетонланмаганлиги оқибатида йилига 16 миллиард метр куб сув йўқотилмоқда. Шу сабабли, суғоришда сувтежайдиган технологияларни жорий қилиш ишларини жадаллаштирамиз.Биринчидан, 2030 йилга қадар экин майдонларини тўлиқ сув тежайдиган технологияларга ўтказишҳаётий заруратга айланмоқда.Далаларга сув етказадиган объектлар фермер ва кластерлар бошқарувига берилиб, сув етказиштизимига ривожланган давлатлар тажрибаси кенг жорий қилинади.Сув тежайдиган технологияларни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Буборада 10 фоизлик кредит ажратиш, ўз ҳисобидан жорий қилган ер эгаларига эса харажатнинг 50 фоизиниқоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилади.Иккинчидан, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтирамиз.Яшил майдонларни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиб борилиши аҳоли масканлари,умуман, маҳаллаларда экологик муҳитни яхшилайди.Давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳлар ҳам ўзининг яшил боғларини ташкил қилиши зарур.Янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилибқўйилади.Учинчидан, 2030 йилгача республикада кўкаламзорлаштириш даражасини 18 фоиздан 30 фоизгаетказиш аҳолини қулай экологик муҳитда яшаши учун шароит яратади.Оролбўйи минтақасидаги ўрмонзорларни келгуси етти йилда 2,3 миллион гектарга етказиш буйўналишдаги устувор вазифа бўлиб қолади.Тошкент шаҳрида амал қилаётган бошқарув компаниялари фаолиятини бошқа ҳудудларда ҳам жорийэтиш мақсадга мувофиқ.Барча қишлоқ ва шаҳарларни қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш хизматлари билан тўлиқ қамраболиш, уларни қайта ишлашни эса камида 65 фоизга етказиш атроф-муҳит тозалигини сақлашда муҳимаҳамият касб этади.Муайян ҳудудга янги ҳоким тайинланганда, ўша ерда экологик аудит ўтказиш, натижаларинижамоатчиликка эълон қилиш амалиёти йўлга қўйилса, ҳудуд аҳолиси ҳоким олдига сув ва ҳаво тозалиги,кўкаламзорлаштириш даражаси бўйича аниқ масала қўя оладиган тизим яратилади.

IV. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ, ХАЛҚ ХИЗМАТИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИНИТАШКИЛ ЭТИШ

Янги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистонга ҳуқуқий давлат деган таъриф берилди ва шу асосда инсонҳуқуқлари кафолатларига оид нормалар ҳам 3 баробар кўпайтирилди.Бу ишларнинг мантиқий давоми сифатида халқ хизматидаги давлатни барпо этиш вазифасини ЯнгиЎзбекистон тараққиётининг асосий тамойилларидан бири этиб белгилаймиз.4.1. Давлат бошқарувиМамлакатимиз тараққиётининг бугунги босқичида “Давлат хизматчиси аввало халқ хизматчиси бўлишишарт” деган ғоя юқори натижадорликка йўналтирилган давлат бошқаруви тизимини яратишда биз олиб бораётгансиёсатнинг асосий талаби бўлади.Биринчидан, рақамлаштириш орқали бюрократияни бартараф этиш принципини ҳаётимизга жадал олибкирамиз.Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилиб, давлат бошқарувида мавжуд бўлган минглабфункцияларни босқичма-босқич рақамлаштириш аҳоли учун янги қулайликларни яратади.Фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиш учун мурожаат қилишида аризани ёзиш, турлишаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартиблар бекор қилиниб, давлат идоралари зарурҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратилади.Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилиб, маҳаллалар барча масалаларни “бирқадам” тамойили асосида ҳал этадиган масканга айлантирилади.Давлат фуқаролик хизмати тизимини рақамлаштириш ишларини жадаллаштиришга алоҳида аҳамиятберилади.Иккинчидан, маъмурий ислоҳотларнинг янги босқичида жойлардаги бошқарувни ўзгартириб, маҳаллийкенгашни халқнинг чинакам овозига айлантирамиз.Ҳокимнинг Кенгашга раҳбарлик ваколати бекор қилиниши, уларнинг Кенгаш олдида, халқ олдидаҳисобдор бўлишини, масъулияти ва жавобгарлиги ошишини таъминлайди.Маҳаллий кенгаш депутатлар корпусини шакллантириш тартиб-таомиллари қайта кўриб чиқилади.Ҳоким ва маҳаллий кенгашнинг жавобгарлик доираси ва аниқ вазифалари белгиланган ҳолда уларфаолиятида жамоатчилик иштирок этиши учун зарур шароитлар яратилади.Учинчидан, аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлариўртасидаги “таянч кўприк”ка айлантиришга алоҳида эътибор қаратамиз.Мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўммаблағ пайдо бўлади.Келгуси йилларда “Очиқ бюджет”га бериладиган маблағни 3 карра ошириб, 24 триллион сўмга етказишбўйича барча имкониятлар мавжуд.Маҳалла раисларининг ваколат муддатини 3 йилдан 5 йилга узайтириш бўйича қонуний асосларяратилади.Тўртинчидан, очиқлик сиёсатини изчил давом эттириб, оммавий ахборот воситалари фаолиятинингэркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, ундан фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқларини қатъийкафолатлаймиз.Нодавлат нотижорат ташкилотларини янада қўллаб-қувватлаб, улар учун барча шароитларяратилади.Сиёсий партиялар ролини ошириш, улар ўз кучи ва имкониятларини амалда тўла намоён этиши учунаралаш, яъни мажоритар – пропорционал сайлов тизими жорий этилади.4.2. Суд-ҳуқуқ тизими ислоҳотлариҚонун устуворлиги, суд мустақиллигини ошириш ва адолатни таъминлашни устувор вазифа дебҳисоблаймиз. Янги Ўзбекистонда фуқаро ва бизнеснинг ҳимоячиси фақат қонун ва суд бўлишигаэришамиз.Биринчидан, давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг фаолияти устидан самарали суд назоратиниўрнатиб, одил судловга эришиш даражасини ошириш учун барча имкониятларни сафарбар этамиз.Терговда шахс ҳуқуқини чеклашга санкция бериш масаласи алоҳида судьялар томонидан кўрибчиқилиши амалиёти йўлга қўйилади.Одамларни “қамоққа олиб тергов қилиш” амалиёти камайтирилади, бунинг ўрнига гаров эҳтиётчорасидан кенг фойдаланиш имконияти яратилади.

Бу масалада айбланувчи ёки ҳимоячи томонидансудларга эҳтиёт чорасини ўзгартириш юзасидан мурожаат қилиш имкониятлари кенгайтирилади.Қамоқдаги шахслардан олинган “айбни бўйнига олиш” ҳақидаги ариза далил сифатида қабулқилинмаслиги таъминланади.Иккинчидан, жиноят иши қўзғатиш ва жазо бериш бўйича ёндашувларни қайта кўриб чиқамиз.Жабрланувчининг илтимосига асосан жиноят ишини қўзғатмасдан ҳам ярашиш имконияти яратилади.Жиноят содир қилган шахслар келгусида тузалиш йўлига ўтиши учун муқобил жазо ва бошқа ҳуқуқийтаъсир чоралари кенгайтирилади.Учинчидан, тадбиркорлар учун жиноий жавобгарликка оид қонунчиликни янада либераллаштирамиз.Солиққа оид жиноятлар бўйича тадбиркор суд ҳукми чиққунга қадар зарарни қопласа,жавобгарликдан озод этиш тартиби жорий этилади.Тергов-суд жараёнида тадбиркорни ҳимоя қилишга Бизнес омбудсман ва Савдо-саноат палатасини жалбэтишга оид янги тартиб ўрнатилади.V. ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН – ХАВФСИЗ ВА ТИНЧЛИКСЕВАР ДАВЛАТЯнги таҳрирдаги Конституцияда Ўзбекистон Республикаси давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан иккива кўп томонлама муносабатларни ҳар тарафлама ривожлантиришга қаратилган тинчликсевар ташқи сиёсатниамалга ошириши белгиланган. Шундан келиб чиқиб, узоқ ва яқин давлатлар билан дўстлик алоқалари ваўзаро ҳамкорликни барча соҳаларда ривожлантирамиз.5.1. Ташқи сиёсатБиз очиқ, прагматик ва фаол ташқи сиёсат олиб боришни давом эттирамиз.Биринчидан, Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатини фақат халқимиз ва давлатимизнинг миллийманфаатларидан келиб чиққан ҳолда олиб борамиз.Ўзбекистоннинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳалардаги ташаббуслари халқаромайдонда фаол илгари сурилади.Қўшни давлатлар билан яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари жадалривожлантирилади.Марказий Осиёда турли йўналишлар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, транспортйўлакларини ривожлантириш борасидаги амалий ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқилади.Иккинчидан, хориждаги ватандошларимизни қўллаб-қувватлаб, уларнинг юртимиз тараққиётида фаолиштирок этишлари учун зарур шарт-шароитларни яратиб берамиз.Хориждаги ватандошларимиз орасида она тили, миллий маданият ва анъаналарни тарғиб этишбўйича тизимли чоралар кўрилади.Ватандошларимизга дунёнинг исталган нуқтасидан мамлакатимиздаги давлат хизматларидан масофадантуриб фойдаланиш имконияти яратилади.Учинчидан, ташқи меҳнат миграцияси тизимини тўлиқ ислоҳ қилиб, хорижга ишлаш учун бораётганаҳолимизни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўламини кенгайтирамиз.Хорижда ишлаш истагидаги юртдошларимиз Европа ва Осиёнинг юқори ҳақ тўланадиганмамлакатларига ишга боришлари учун давлат томонидан кўмак бериш тартиби жорий этилади.Мураккаб вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга ҳуқуқий ва бошқа ёрдамлар кўрсатиш кўламикенгайтирилади.Меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзолари давлатимиз, халқимизнинг доимий ғамхўрлигида бўлади,уларнинг фарзандлари ўқиши ва олийгоҳларга киришида ҳам енгилликлар берилади.

5.2. Хавфсизликни таъминлаш масалалари Жаҳонда содир бўлаётган мураккаб жараёнлар шароитида бизнинг бош мақсадимиз – Ўзбекистоннингдавлат мустақиллиги, унинг сарҳадлари дахлсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини янада мустаҳкамлашданиборат бўлади.Биринчидан, Қуролли Кучларимизнинг қудрати, мудофаа қобилиятимиз ва ҳарбий салоҳиятимизниянада ошириш мақсадида миллий армиямизни 2030 йилга қадар энг замонавий қурол-аслаҳа ва ҳарбийтехника билан таъминлаймиз.Қўшинларнинг жанговар руҳи ва салоҳиятини юксалтириш, ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, уларниижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш, ёшларимизни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида бошланганишлар жадал давом эттирилади.Иккинчидан, ҳарбий-жанговар қудрат ва юксак маънавий салоҳиятни Ўзбекистон Қуролли Кучларинингикки буюк таянчига айлантирамиз.Ҳарбий хизматчиларимизни, мактаб, техникум ва олийгоҳларда ўқиётган болаларимизни, барчаёшларимизни тарихимиз ва маърифатпарвар аждодларимиз мероси асосида тарбиялаш учун заруршароитлар яратилади.Ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, миллий ва умуминсоний қадриятларгаҳурмат ғояси атрофида бирлаштириш бўйича алоҳида дастур асосида иш олиб борилади.Давлатимиз рамзлари, хусусан, байроғимиз хонадонларда ҳам ҳилпираб туриши учун зарур ҳуқуқийасослар яратилиб, миллий ғуруримиз тимсолига айлантирилади.Азиз ва муҳтарам юртдошлар!Дунёда қарама-қаршилик ва тўқнашувлар тобора кучайиб бораётган, эртага халқаро вазият қандай тусолишини олдиндан айтиб бўлмайдиган бугунги ғоят мураккаб замонда кўзлаган мақсадларга эришиш осонбўлмайди.Лекин ўтган даврда халқимиз билан катта сафарбарлик руҳида ишлашни, аниқ натижаларга эришишниўргандик. Илгари ўн йиллар керак бўлган йўлни қисқа муддатда босиб ўтдик. Етарлича билим ва тажрибаорттирдик. Жаҳонда қанча дўст ва ҳамкорлар топдик. Дунё – бизга, биз дунёга очилдик.Энг муҳими, ўзининг неча минг йиллик шонли тарихи давомида ҳар қандай синов ва машаққатларданёруғ юз билан ўтиб келаётган, мард ва матонатли халқимиз бизга ишонди.Энди ана шу ишончни амалий ишларимиз билан янада мустаҳкамлаш даври келди. Агар эзгумақсадларимиз йўлида жипслашиб, ҳаммамиз бир бўлиб, астойдил ҳаракат қилсак, мен ишонаман,бундан ҳам катта марраларни забт эта оламиз.Мен, олижаноб, буюк халқимиз билан бирга юртимизда эркин ва фаровон ҳаёт, инсон қадри баланд бўлганянги давлат, янги жамиятни барпо этишга қаттиқ бел боғлаганман.Бу юксак масъулиятли вазифани адо этиш йўлида ўзимнинг бор куч-ғайратим, билим ватажрибамни, керак бўлса, бутун борлиғимни бағишлашга тайёрман.Эл-юртимизга фарзандлик садоқати билан хизмат қилишдек буюк эътиқод доимо ҳаётимнинг маъномазмуни бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади.Ўзбекистонда амалга оширилаётган давлат сиёсатимизга, ислоҳотларимизга катта ишонч билдириб,мени ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётган она халқимга чин дилдан таъзим қиламан.Азиз дўстлар!Олдимизда турган кенг кўламли, ғоят серқирра ва масъулиятли вазифаларни адо этишда бизгаЯратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

    Бошқа янгиликлар