Италия пойтахтида Рим Папаси ташаббуси билан иккинчи марта “Дунё ўйини” хайрия учрашуви бўлиб ўтди. Унда собиқ футбол юлдузлари Роналдиньо ва Марадона жамоалари ўзаро тўқнаш келди.
Рональдиньонинг жамоаси 4:3 ҳисобида зафар қучди. Ғолиблар сафида голларга Фредерик Кануте (5-дақиқа), Боян Кркич (34), Эрнан Креспо (67) ва Фернандо Кавенаги (78) муаллифлик қилди. Марадона жамоаси таркибида Антонио Ди Натале (1-дақиқа), Франческо Тотти (22) ва Николас Бурдиссо (68) гол киритишди.
Хайрия ўйинидан йиғилган маблағ гуманитар мақсадларга, хусусан, 24 август куни Италиядаги зилзиладан жабр кўрганларга ишлатилади.





