Суякларингиз ўзига ниҳоятда керакли бўлган кальцийдан жудо бўлмаяптими, остеопороз сизга хавф солмаяптими? Қуйидаги тест саволларига жавоб бериб, буни аниқлашингиз мумкин.
- Қадди-қоматингиз жуда нозик — 1 балл.
- Табиатан оқбадан ва малласочсиз — 1 балл.
- Яқинларингиз остеопороздан азият чекишади — 3 балл.
- Спорт билан мунтазам шуғулланасиз — 1 балл.
- Доим жисмоний зўриқиш талаб қиладиган ишларни бажарасиз — 2 балл.
- Спиртли ичимликлар истеъмол қилиб турасиз — 1 балл.
- Тез-тез аччиқ қаҳва ичиб турасиз — 1 балл.
- Газли ичимликларни яхши кўрасиз — 1 балл.
- Творогли маҳсулотларни хуш кўрмайсиз (ёки шунчаки емайсиз) — 1 балл.
- Тузли емакларга тоқат қилолмайсиз — 1 балл.
- Парҳез тутишга бир неча бор урингансиз — 1 балл.
- Чекасиз — 1 балл.
- Камҳаракат ҳаёт тарзи кечирасиз — 1 балл.
- Узоқ вақт давомида глюкокортикостероидлар (преднизолон, гидрокортизон) қабул қилгансиз — 5 балл.
- Сизда қалқонсимон без фаолияти юқори — 1 балл.
- Биринчи ҳайзни 17 ёшдан сўнг кўргансиз — 1 балл.
- Сўнгги йилларда бўйингиз бироз пасайганини ҳис қилаяпсиз (3 см.дан кўпроқ) — 1 балл.
- Сизда аллақачон климакс бошланган — 1 балл.
- Сўнгги марта ой кўрганингизга:
- 6-12 ой — 1 балл.
- 2 йил — 2 балл.
- 3-5 йил — 3 балл.
- 6-10 йил — 4 балл.
- 10 йилдан кўпроқ вақт бўлган — 5 балл.
Инкор жавобларга балл ҳисобланмайди.
Натижалар
0 дан 5 гача: хурсанд бўлишингиз мумкин, остеопороз хавфи унча катта эмас. Соғлом турмуш тарзи кечиринг, тўғри овқатланинг. Таомномангизга творогли, сутли маҳсулотларни киритинг. Кунжут уруғи ҳам калцийга жуда бой.
6 дан 10 баллгача: суяклар тизимингизга алоҳида эътибор қаратишингизга тўғри келади. Жисмоний фаолликни оширинг, аммо меъёрни унутманг. Таомномангизда кальцийга бой маҳсулотларни кўпайтиришга ҳаракат қилинг. Кальций яхши ўзлаштирилиши учун D витамини қабул қилиш ва тоза ҳавода кўпроқ бўлиш лозим. Сизга дори кўринишидаги кальций ҳам ёрдам бериши мумкин.
11 баллдан юқори: организмингизда кальций етишмовчилиги яққол сезилиб турибди. Суяклар ўта нозиклиги ҳамда синувчанлигининг олдини олиш учун дарҳол травматолог-ортопедга мурожаат қилинг ва даволаниш курсини ўтказинг.