1

Сирдарёда онлайн фирибгарлик билан шуғулланган фуқаро қўлга олинди

ЖИНОЯТ 25.06.2023, 15:06
Сирдарёда онлайн фирибгарлик билан шуғулланган фуқаро қўлга олинди

Сирдарё вилоятининг Гулистон туманида интернетдаги сохта ҳавола ёрдамида фуқароларнинг пулларини ўмарган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТҚД Киберхавфсизлик маркази хабар берди.

Хабарда айтилишича, Гулистон туманида яшовчи 24 ёшли (аёл) А.Г. тегишли ташкилотларга мурожаат қилиб, унинг банк картасидаги 2 207 700 сўм пуллар “номаълум шахс” томонидан ечиб олинганини маълум қилган.

Киберхавфсизлик бўлинмалари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сирдарё вилояти, Гулистон туманида яшовчи 36 ёшли (эркак) У.Ф. томонидан содир этганлиги аниқланган.
     
Унга кўра У.Ф. жабрланувчи А.Г.га “Мукофот ютиб олдингиз” мазмунидаги сохта ҳавола юборган, А.Г. ўзининг банк карта маълумотларини ва телефон рақамига келган махфий кодни киритганидан сўнг пластик картасидаги 2 207 700 сўм пуллар У.Ф. бошқарув ҳуқуқини қўлга киритиш орқали, ечиб олган.
     
Мазкур ҳолат юзасидан У.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Қонунга мувофиқ, У.Ф.га содир этган жиноий ҳаракатлари учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваридан 100 бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1