Испания пойтахти Мадрид шаҳридаги кўчалардан бири “Реал” клуби афсонаси Альфредо Ди Стефано шарафига номланади. Бу ҳақда ESPN FC хабар бермоқда.
Ди Стефано 1953–1964 йиллар давомида Мадрид клуб шарафини ҳимоя қилиб, 5 карра Европа чемионлар Кубоги (ҳозирги ЕЧЛ) ғолиби ҳамда 8 карра Испания чемпиони бўлган.
2014 йилда 88 ёшида вафот этган аргентиналик футболчи шарафига “Реал” клубининг машғулот ўтказадиган стадионларидан бири номланган.