АсосийJamiyat

Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади

'Оксфорд университетида ўзбек тили курси очилади'ning rasmi

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига Оксфорд университети Шарқшунослик факультети декани ўринбосари, профессор Зейнеб Юракли бошчилигида бир гуруҳ турколог профессорлардан иборат делегация ташриф буюрди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновацион ривожланиш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Меҳмонларга университет фаолияти яқиндан таништирилиб, ўзбек мумтоз адабиёти намояндалари, уйғониш даври адабиётининг серқирра ижодкорлари, олиму фузалолари, уларнинг асарлари ҳақида қизиқарли маълумотлар берилди. Муассасанинг ўзбек тили ва маданиятини тарғиб этишдаги ишлари, “Ўзбек мактаби” фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Сўнг ўтказилган учрашувда Оксфорд университетида ўзбек тили курсини очиш ва уни методик қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар шу йилнинг декабрь ойида Оксфорд университети расмий делегациясининг ташрифи доирасида ҳамкорлик меморандумини имзолашга келишиб олишди.

    Бошқа янгиликлар