1-маслаҳат:
Тонал кремнинг тери яллиғланишига қарши ёғсиз турини танланг.
2-маслаҳат:
Тонал крем ва упанинг ранги табиий юз рангига яқин бўлиши лозим. Тўқ рангдаги ушбу пардоз воситалари тошмаларни янада катталаштириб кўрсатиши мумкин.
3-маслаҳат:
Пардоз воситалари сафига корректорни ҳам қўшиб қўйинг. Мазкур восита тошма ва юздаги доғларни аъло даражада пардоз қилади.
4-маслаҳат:
Пардозни бошлашдан аввал тошма юзасига дезинфекцияловчи восита билан ишлов беринг. Сўнг устидан намлантирувчи крем суртинг.
Корректорда ишлов бериб, 2-3 дақиқага қолдиринг.
Бармоқ учига тонал кремидан суртиб, тошма устидан енгил пайпасланг. 2 дақиқадан сўнг упа суртсангиз бўлади.





