1

Қайси турдаги маҳсулотларни севиб истеъмол қилишингизга қараб, феълингизни аниқланг!

СУҒДИЁНА 18.10.2016, 15:15
Теглар: Маҳсулот, Аёл
Қайси турдаги маҳсулотларни севиб истеъмол қилишингизга қараб, феълингизни аниқланг!

Сут маҳсулотларини яхши кўрувчилар мулойим, ёқимтой ва барчанинг ташвишига ҳамдард бўлишади. Фаоллик, атрофдагиларни қўллаб-қувватлаш, биринчиликка интилиши, бошқарувчилик уларга хос. Шу билан бирга, бу тоифадагилар доим эътибор ва меҳр исташади. Ва яқинларига ҳам муҳаббат улашиб, уларни турли муамомлардан ҳимоя қилишга ҳаракат этишади. 

Сабзавотларни хуш кўрувчилар нозик табиатли, мулоҳазали ва жиддий инсонлардир. Уларнинг мақсадалри аниқ бўлиб, шу сабадан ҳам кареьра поғоналарини тез забт этишади. Кучлиликлари сабаб жаҳлингизни сочсангиз ҳам, улар кулиб жавоб қайтаришлари ва сизни тинчлантиришлари мумкин. Саломатликларига эътиборлилиги ҳам ҳаётни севишларидан далолат.

Мевахўрларнинг кўнгилларини нозикдан-да нозик. Улар барча воқеаларни юракка яқин олади. Мунозара қилишни яхши кўришади. Бир кўришдаги муҳаббат ҳам уларга хос. Баъзида кутилмаган қарорлари билан атрофдагиларни лол қолдиради. Ўзларига бўлган ишончлари сабаб ҳам таваккал қилишга уста.

Гўштли таомлар жону дилингиз бўлса, сиз бироз шошқалоқсиз. Қарор қабул қилишга, бошқалар учун хулоса чиқаришга устасиз. Барча нарсани назорат қилиб туришни истайсиз. Яна бир одатингиз бор, дилингиздаги тилингизда. Шунниг учун атрофингиздагилар сиздан баъзан ранжиб қолишади. Самимийлик, куйди-пишдилигингиз эса таҳсинга лойиқ.

Ширинликларни кўрганда қоматингиз ҳам эсдан чиқиб, уларни паққос туширасизми? Унда сиз самимий, кўнгли очиқ ва ичида гап турмайдиганлардансиз. Сиз инсонларни, умуман ҳаётни жуда севасиз. Бироқ таъсирчанлигингиз сабаб сал нарсага аразлаб қолишингиз ҳам бор гап. Оила ва ишда ақлингиз, ишбилармонлигингиз билан барчани ҳайратлантирасиз.

Таомлардан кўра салатларга ихтиёр берсангиз, кичик қадамлар билан улкан чўққилар томон интилувчансиз. Шошиш, ўзни ўтга-чўққа уриш сизга ёт. Яна муаммоларни ҳам босиқлик билан қабул қиласиз, уларни ҳал қилишга шошилмайсиз. Ҳамма нарсани вақт ҳукмига қўйиб берасиз.  

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
​​Аҳоли саломатлиги учун маҳсулотлар хавфсиз ёки зарарли эканлигини кўрсатувчи белгилар билан тамғаланади

11.11.2020, 21:22

"Аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Президент қарорида қайд этилишича, озиқ-овқат маҳсулотларининг таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори инсон соғлиғи учун хавфсиз...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1