1

Эрингиз қиё ҳам боқмаяптими? Уни тушунишга ҳаракат қилинг!

СУҒДИЁНА 18.10.2016, 16:06
Теглар: Оила, Эр-хотин
Эрингиз қиё ҳам боқмаяптими? Уни тушунишга ҳаракат қилинг!

Ҳар бир қиз турмушга чиқиш ҳақида орзу қилганида, албатта ёнида уни севувчи, ардоқловчи инсонни тасаввур қилади. Идеал ҳолатда биз эркакларни ўта эҳтиросли экани, биринчи турмуш кечасиданоқ ҳаётида у учун ўзимизни энг асосий аёл сифатида қўйишимизга ишонамиз. Аммо бу ўй-хаёлларга асосланган орзулар реал ҳаётда ўз тасдиғини топмаганидан сўнг эркакни ҳали беэътиборликда, ҳали иккинчи хотини борликда, ҳали ҳиссизликда айблаймиз. Бу биз–нозик ҳилқатларнинг туғёнлари. Аслида эркаклар аёлдан нимани қай тарзда кутади? Бу кутишлар бизникидан фарқ қиладими? Уларнинг идеалидаги интим муносабатлар қандай бўлиши керак? Ушбу саволларга жавоб топишни истасангиз, саҳифани диққат билан ўқинг.

 

Ишбилармонлик синдроми

Баъзи эркаклар тирикчилик важидан ўзини ҳали у ёққа, ҳали бу ёққа уради. Айримлари хорижий давлатларга тез-тез сафар уюштиргани учун соат вақт минтақалари фарқ қилувчи шароитларга кўникишга мажбур бўлади. Шундай тиғиз вазиятда жинсий яқинликка эҳтиёж туғиларканми?! Ахир у бечоранинг охирги марта қачон тўйиб ухлагани ҳам ёдида йўқ-ку! Мабодо сиз биз тилга олаётган ишбилармонлар тоифасига мансуб бўлиб, хотинингиз эрлик “вазифангизни” адо этмаётганингиздан нолийверса, маслаҳатимиз, мана шу охирги лойиҳангизни тугатинг-у, телефон, компьютерларни уйда қолдириб, чет элга энди хотинингизни бирга олиб жўнанг. Бизнес эмас, яна бир карра асал ойига!

Ёдингизда бўлсин: ортиқча стресс, ҳиссий ва ақлий босим потенцияга салбий таъсир кўрсатади.    

 

“Бу” ёш билан ҳам боғлиқ эканини унутманг

Биз одатда илк никоҳ кунлари, асал ойи, чимилдиқда ўтказган чилла даврларини ўзгача соғинч билан эслаймиз. Ҳозир эса... Яқинда 55 ёшлардаги бир танишим ҳасрат қилиб қолди: “Охирги пайтлар ойда, 2 ойда бир аёлим билан хос хонада “учрашаяпмиз”. Аёлим ўзимдан 15 ёш кичик. У кўпинча мендан норози бўлаяпти, баъзан бошқа аёлим борликда ҳам айблаяпти. Ёшим ўтаётганини еч тан олгиси йўқ”.

Ана шундай эркакларнинг аёлларига айтаримиз: турмуш ўртоғингизни тушунинг. Эркакларда жинсий фаоллик даври 30-35 ёшга тўғри келса, аёлларда бу 35-40 ёшларда юз беради.

Ҳозирда жинсий яқинлик аввалгига нисбатан камроқ содир бўлаётган бўлса-да, ёрқинроқ ва эҳтирослироқ эканини тан оларсиз.

 

Бу ҳақда эҳтиёт бўлиб гапиринг!

Баъзи эркаклар аёлининг шахсий гигиена билан етарли даражада шуғулланмаслигини айтишга истиҳола қилади. Жинсий яқинлик пайтида келадиган нохуш ҳидларни бартараф эта олмаганидан аста-секин хотиндан «совиш» бошланади. Бундай ҳолларда эркак озроқ актёрлик маҳоратини ишга солишига тўғри келади. Масалан, нохуш ҳидлар манбаси сифатида ўзини кўрсатиб, аёлидан буни тасдиқлаш учун сўрайди(Масалан, «оғзимдан ёмон ҳид келмаяптими?»). Ёки одатдаги жинсий яқинликдан аввал анчадан бери ювинмаганини айтиб, ванна қабул қилиб олишни таклиф қилади. Айтмоқчимизки, агар аёлингиз шахсий гигиена билан шуғулланиш кераклигини жиддий қабул қилмаса, ўзингиз унга намуна бўлинг.

 

Аввало ҳурмат…

Эр-хотин ўртасида турмушда, рўзғор важидан бўлиб турадиган уруш, жанжаллар «тўшак»даги кайфиятга ҳам таъсир қилмай қолмайди. Жиққи мушт бўлиб, стресс, депрессия пайтлари эркакда жинсий яқинлик учун деярли хоҳиш бўлмайди. Шунинг учун аёл оилада эркак олдидаги ҳурматини сақлаши, унинг ишончини қозонишга ҳаракат қилиши керак.

Олий тоифали шифокор, андролог-сексапотолог Рамазон НАЗАРОВ тавсиялари асосида тайёрланди.

Зиёд МАМАТҚУЛОВ

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1