Учинчи кундирки, Грузиянинг Шови муниципалитетида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Кўчки оқибатида ҳалок бўлганлар сони 17 нафарга етди. Яна 18 киши қидирилмоқда. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.
Эслатиб ўтамиз, 3 август куни Чаувет шаҳрида сел келди. Бунинг ортидан кўчкилар юз берган.
Грузияда 7 август мотам куни деб эълон қилинди.






