Япониялик дизайнерлар Теруюки ва Юка Ишикавалар Сайя исмли компьютер қизни яратди. Улар Сайяни CGI-анимация ёрдамида моделлаштирди, деб ёзади “Вести”.
Шундан сўнг улар Сайянинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини яратиб, уни юқори синф ўқувчиси сифатида таништиришди. Аксарият фойдаланувчилар бу қизни ҳақиқий инсон сифатида қабул қилишди.
Кейинроқ Ишикава робототехника соҳасидаги профессор Масахиро Мори билан биргаликда компьютер қизнинг 3D-моделини яратди. Мазкур модель ҳаракатлана олади.