АсосийDunyo

Осмонда парвоз қилаётган “ўлим фариштаси” америкаликларни қўрқитиб юборди

Twitter ижтимоий тармоғида қора кенг матога ўралган ва осмонда учаётган скелет акс этган фотосурат қизғин муҳокама қилинмоқда, деб ёзади “Вести”. 

Мазкур сурат муаллифи унинг аслида ниқобланган дрон эканлигини таъкидламоқда. Унинг амакиси шу усул ёрдамида қўшниларни қўрқитмоқчи бўлган. 

Зак Крюгер исмли интернет фойдаланувчисининг газеталардан бирига берган интервьюсидан маълум бўлишича, унинг амакиси қўшнилар билан хазиллашиш мақсадида дрондан “ўлим фариштаси”ни яратган. 

"Ўлим фариштаси" кўпчиликни қўрқитиб юборди. Бошқалар эса бунинг хазил эканлигини тушуниб, кулиб юборишди. Бироқ Зак мазкур суратнинг ижтимоий тармоқда оммалашишини кутмаган эди. Ҳозирга қадар мазкур пост 280 мингта лайк йиғди. Унинг айтишича, ҳозирда “ўлим фариштаси”нинг видеоси монтаж қилинмоқда. 

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари бу хазилни юқори баҳолади. 

“Амакингга айт, у даҳо экан”,—деб ёзади фойдаланувчилардан бири.

Бошқа янгиликлар