1

Сочингиз тўкилаяптими, уни олдини олинг!

СУҒДИЁНА 19.10.2016, 14:52
Теглар: Аёл, Гўзаллик
Сочингиз  тўкилаяптими, уни олдини олинг!

Барча турдаги сочлар учун ниқоб. Уни тайёрлаш учун ўсимлик ҳамда канакунжут (кастор) мойи 1:9 нисбатда аралаштирилади (чой қошиқда ҳисобланг) ва соч илдизига суртилади. Сўнг бошга целлофан қалпоқ кийиб, 1 соатдан кейин ювилади. Сочни ювишда қуруқ сочларга мўлжалланган шампундан фойдаланиш керак. Бу усул ҳафтада 2 марта, жами 10 марта такрорланиши лозим.

Қуруқ сочлар учун ниқоб. 1 дона тухум, 1 чой қошиқ глицерин, 1 чой қошиқ 0,9 % ли сирка, 2 ош қошиқ канакунжут мойи аралаштирилиб, соч илдизларидан то учигача суртилади. Целлофан қалпоқ кийиб, устидан иссиқ сочиқ ўралади. Сочиқни иссиқлиги кетиши билан алмаштириб туриш лозим. Ярим соатдан сўнг тухум сариғи қўшилган шампунь билан ювилади. Ниқобни ҳафтада икки марта, жами 8 маротаба бажарилади.

Нормал сочлар учун намлантирувчи ниқоб. Соч толалари ва илдизларини намлантириб, уларнинг тўкилишига қарши ниқобни тайёрлаш жуда осон. Бунинг учун 37 даражагача қиздирилган қатиқ соч толалари ва бош терисига суртилади. Устидан пергамент қоғоз билан ўраб, илиқ сочиқ ёпилади. 20-30 дақиқадан сўнг сочга яна қатиқ суртилиб, бош териси бармоқ учида енгил массаж қилинади. Сўнгра соч илиқ сувда, шампунсиз яхшилаб ювиб ташланади. Бу усулни ойига 4 марта бажаришни унутманг! 

Ёғли сочлар учун ниқоб. 1 чой қошиқ асал, 1 чой қошиқ лимон шарбати, 1 бўлак эзилган саримсоқ, 1 чой қошиқ алоэ шарбати аралаштирилиб, нам сочга суртилади. Бошга  полиэтилен қалпоқ кийиб, сочиқ билан яхшилаб ўралади. 30-40 дақиқадан сўнг сочни илиқ сувда совунсиз ювиш керак. Сочдан саримсоқ ҳидини кетказиш учун эса хантал қўшилган сувда ювиб, тоза сув билан чайишни унутманг.

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
"Гўзалликнинг келиб чиқиши" лойиҳаси инсон гўзаллиги ҳар хил бўлиши мумкинлигини кўрсатди(фото)

03.12.2020, 19:22

Инсониятнинг этник хилма-хиллигини ўрганиш учун "Гўзалликнинг келиб чиқиши" номли лойиҳа ташкил этилди. Миллатлар гўзалликлари ўртасидаги тафовутни намоён этиш учун турли мамлакат вакиллари суратга туширилмоқда.Лойиҳада 18 ёшдан...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1