АсосийJamiyat

Қамашига янги ҳоким тайинланди

'Қамашига янги ҳоким тайинланди'ning rasmi

Хуршид Абдукаримович Усмонов Қашқадарё вилояти Қамаши тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 18 август куни Халқ депутатлари Қамаши тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтган. Унда ташкилий масала кўриб чиқилган. Хусусан, сессия давомида депутатлар Хуршид Усмоновни Қамаши тумани ҳокими лавозимига тасдиқлаган. 

Усмонов 1979 йил Касби туманида туғилган. Маълумоти олий. Тошкент давлат техника университетининг бакалавриат ва магистратурасини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

У тайинловга қадар вилоят "Қашқадарё сув таъминоти” масъулияти чекланган жамияти директори лавозимида ишлаётган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар