АсосийSport

Криштиану Роналду яна бир жаҳон рекордини янгилади

'Криштиану Роналду яна бир жаҳон рекордини янгилади'ning rasmi

Бу ҳақда Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) хабар берди.

Кеча, 30 август куни Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” клуби сардори Криштиану Роналду расман миллий чемпионатларда рақиб дарвозасига урилган голлар сони бўйича жаҳон рекордини ўрнатди.

У шу куни Саудия чемпионати доирасида ташкил этилган “Ал-Наср” ва “Ал-Шабоб” клублари ўртасидаги баҳсда рақиб дарвозасига 2 та тўп киритиб, ҳисобидаги голлар сонини 517 тага етказиб қўйди.

Шу тариқа, Роналду Йозеф Битсан ва Ференс Пушкашни 2 та тўп нисбати билан ортда қолдирди. Улар миллий чемпионат ўйинларида 515 тадан голга муаллифлик қилишган.

    Бошқа янгиликлар