Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Ҳамид Найрободий мамлакатдаги фаолиятини якунлади.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов у билан учрашиб, кейинги фаолиятига муваффақият тилади.
"Жаноб Элчининг муносабатларини ҳар томонлама фаоллаштиришга қўшган ҳиссасини юқори баҳолаймиз ва келгуси фаолиятида улкан муваффақиятлар тилаймиз", деди вазир.






