1

Фолийга бой 7 маҳсулот, ҳомиладорлар учун махсус!

САЛОМАТЛИК 22.10.2016, 11:17
Теглар: Саломатлик
Фолийга бой 7 маҳсулот, ҳомиладорлар учун махсус!

БРОККОЛИ

Миқдори: брокколнинг икки бандида 52 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги бир суткалик миқдорининг 13%) ва 26 калория бор. Ушбу сабзавотни қайнатиб ёки помидор, сабзи ва ўсимлик ёғи қўшилган ҳолда ҳамда хомлигича истеъмол қилиш мумкин.

ЛОВИЯ

Миқдори: 1 стакан ловияда 249 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорнинг 74%) ҳамда 245 калория бор.

Фойдали, ҳамёнбоп ва тўйимли бўлган ловиянинг оқи ҳам, қизили ҳам бирдек фойдали. ҳафта давомида ловиядан салат ва таом тайёрлашингиз мумкин.

КУНГАБОҚАР ПИСТАСИ

Миқдори: 30 грамм пистада 66,6 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 17%) ҳамда 173 калория бор.

Кунгабоқар пистасида нафақат фолий кислотаси, балки фойдали ёғлар ва Е витамининг улкан заҳираси бор. Шу боис ҳам ҳомиладор аёллар организми учун фойдали егулик бўла олади.

ЕРЁНҒОҚ

Миқдори: ярим стакан ерёнғоғида 105,9 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 26,5 %) ҳамда 427 калория бор.

Фолий кислотасига тўйинганлиги билан бирга оқсил, магний ва руҳ моддасига эга эканлиги билан  ҳомиладорлар таомномасига киритилиши тавсия этилади.

БАНАН

Миқдори: битта ўртача катталикдаги бананда 23,6 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 6 %) ҳамда 105 калория бор.

Очиққанда банан билан таомланиб, иштаҳангизни жиловлайсиз. Шу билан бирга организмингиз ҳам сиздан миннатдор бўлади.

ПОМИДОР ШАРБАТИ

Миқдори: 180 мг помидор шарбатида 36,4 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдорининг 9%) ҳамда 31 калория бор.

Мазкур шарбатни кечки таомдан олдин ёки овқат билан бирга истеъмол қилсангиз ҳам бўлади. Қолаверса, помидор шарабати ичаклар учун ҳам фойдали.

АПЕЛЬСИН

Миқдори: битта ўртача катталикдаги апельсинда 28,8 мкг фолий кислотаси (меъёрдаги суткалик миқдори 7%) ҳамда 45 калория бор.

Агар аллергик тошмаларга мойиллигингиз бўлмаса, ҳафтада бир-икки марта апельсин меваси ёки шарбатидан  баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Шарҳлар

Буйрак хасталиклари кимларда кўпроқ учрайди? Шифокор жавоб берди

06.08.2021, 17:47

CCВ Матбуот хизмати буйрак етишмовчилиги қандай хасталик экани ва уни бартараф этишда мамлакатимиз тиббиёти нималарга қодирлиги ҳақида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бўлим раҳбари,...
ЮТИНГАНДА ҚУЛОҚ ОҒРИҒИ?!

26.12.2017, 13:12

— Уч яшар ўғлим овқат чайнаб ютаётганида қулоғини ушлаб, оғриётганини айтди. Шифокорга кўрсатсам, отит деб ташхис қўйди. Бу қандай касаллик? Уни уйда даволаса бўладими? Назира...
ДИАТЕЗ ҚАЙТАЛАМАСИН ДЕСАНГИЗ…

26.12.2017, 13:08

— Эмизикли чақалоғим экссудатив диатез касаллиги билан оғриганди. Ҳозир соғайган бўлса-да, айрим таомларни истеъмол қилганимда унинг баданида қизғиш доғлар пайдо бўлади. Гўдакда диатез қайталамаслиги учун...
ФАРЗАНДИНГИЗНИ МАКТАБ КАСАЛЛИКЛАРИДА АСРАНГ!

26.12.2017, 11:36

Узоқни кўра олмаслик;сколиоз (умуртқа поғонасининг қийшайиши);гастрит;руҳий-асаб тизими бузилишлари кабиларни мактаб касалликлари сирасига киритиш мумкин. Статистикага кўра, ҳар беш боланинг бири умуртқа поғонаси муаммоларидан қийналса, ҳар...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1