1

«Ота-онамнинг юзига оёқ қўйгандим...»

СУҒДИЁНА 22.10.2016, 11:33
Теглар: Ота-она, Оила, Эр-хотин, Она ва бола
«Ота-онамнинг юзига оёқ қўйгандим...»

Бир инсонга кўнгил қўйиб, эс-хушимдан айрилдим. Унинг гап сўзларига ишониб, ҳатто оқ кўйлак киймай турмуш қуришга, у билан қочиб кетишга ҳам рози бўлдим. Бунга ота-онам ҳам, қайнона-қайнотам ҳам қарши чиқишганди. Аммо кун келиб бизни кечиришади деган ҳаёлда никоҳдан ўтдик. Оиламиз пойдевори мустаҳкам эмас экан, кўп ўтмай нурай бошлади. Эримнинг ичиб келиб дўппослаши, хақоратларига чидолмай уч ойлик фарзандим билан ота уйимга қайтдим. Тиғсиз сўйгани эса унинг хиёнатлари бўлди. Ҳозир у фарзандини кўришни ҳам, билишни ҳам истамайди. Қайнона-қайнотам ҳам набираларининг ҳолидан хабар олишмайди. Болам ота меҳрини кўрсин, деб ҳар замонда дадасига қўнғироқ қилиб гаплаштираман. 3-4 марта кўргани келганида ўғлимнинг отасига меҳри тушган-да. Ўғлим яқинда уч ёшга тўлди. Туғилган кунида саҳарлаб туриб отасини кута бошлади. Чунки, охирги марта гаплаштирганимда дадаси шу куни келишни ваъда берганди. Кечгача дарвозага мўлтираб ўтирди болам бечора. Аммо у келмади... Шу бўйи отасини ёмон кўриб қолган, «Дадалар ёмон бўларкан» дейди ҳар замонда. Эримнинг бошқа аёлга уйланиб, фарзанд кўрганини онамга айтиб бераётганимда эшитиб қолган шекилли, «Дадам бошқа боласини яхши кўради»  дейди баъзида. Ўша кундан буён отасининг исмини эшитгиси ҳам йўқ. У ҳақда гапирсам ўзини билмасликка олади. Фарзандимга қандай муносабатда бўлишни, нима деб таскин беришни билмаяпман. Нима қилсам болам ҳаётда аламзада бўлиб қолмайди?

Умрия, 30 ёш, Бухоро вилояти

Қайнонажон: — Ҳар икки томон ҳам ота-онани зор қақшатиб бахтга эришмоқни истагансиз. Йўқ, ҳеч қачон бу йўл билан муддаога етиб бўлмайди. Эндиги мақсад – болани тўғри тарбиялаш. Кичкинтойингизни ардоқланг, дилига озор берманг. Отаси борлигини билгани яхши. Бироқ унинг мурғак, беғубор тасаввурига «Отанг бошқа аёлга уйланган, уканг бор» каби сўзларингиз озор беради. Бошқа оилада яшаётган отасини «Туғилган кунингда келади» деб ишонтириш, куттириш, руҳиятини синдириш керак эмас эди. Ақлли аёллар болаларига эр-хотин ўртасидаги ҳар кандай гап-сўзларни билдиришмайди. Отасини ёмонлаб ўзини азиз, жабрдийда кўрсатишни истаган оналар хато қиладилар. Чунки бола ҳамма нарсани бугун бўлмаса, эртага тушуниб етади ва тарозига солади. Шунда сиздан кўнгли қолиши мумкин. Болага она қанчалик азиз ва керакли бўлса, ота ҳам шундай. Отасининг виждони уйғониб боласининг бошини силагани, кемтик кўнглини кўтаргани келиб қолса, яхши гапиринг, ҳозирги оиласидан совутманг. Дилингизни оналик бахти мунаввар қилсин.

Шаҳноза Халилова, руҳшунос: — Руҳшунос сифатида биринчи навбатда болани тинчлантиришни маслаҳат бераман. Унинг мурғак қалбида кучли агрессия тўпланган. Агар шу қувват ҳозир тўғри йўналтирилмас экан келгусида унинг ҳаёти издан чиқиб кетиши мумкин. Болангизга отасини ёмонланг демайман, шу билан бирга мақтаб йўқ нарсаларга, саробга ишонтириб қўйманг. Уларни ишонтириш жуда осон, аммо шу ишончни оқлаш мушкул. Кутгани содир бўлмаганида эса кичкинтойнинг аламзадалиги ошади. Болани собиқ эрингиз билан ўртангиздаги муносабатларга аралаштирманг, муносабатларни тиклашда ундан фойдаланишга ҳам уринманг. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Эр-хотин 5 бош қўй ўғирлаб қўлга тушди

03.12.2019, 10:59

 Пойтахтимизнинг Миробод туманида яшовчи фуқаро Ҳ.Н. Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 29 ноябрга ўтар кечаси ўзига тегишли «Гулобод» маҳалла фуқаролар йиғини...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1