*Кунингизни қаҳвасиз тасаввур қила олмасангиз ёки қон босимингиз паст бўлса, қаҳвага шакар солмасдан ичинг.
*Кўк чой танадан ёғнинг чиқишига яхши таъсир кўрсатади. Кунига 5 пиёла кўк чой ичинг, фақат шакарсиз бўлсин.
*Сабзавотлар шарбати модда алмашинувини яхшилайди, калорияси ҳам паст (айниқса, томат ва сабзи шарбати). Аммо меъёридан оширманг.
*Қатиқ ҳам модда алмашинувига яхши таъсир кўрсатиб, ортиқча вазнни камайтиради.
*Қуритилган меваларнинг (олма, ўрик, олхўри) дамламалари иштаҳани пасайтиради. Очлик ҳис қилганингизда қуритилган мевалар дамламасидан ичинг.