1

Бахтингизни янада ёрқин рангларга “бўянг”!

СУҒДИЁНА 24.10.2016, 11:40
Теглар: Аёл, Бахт
Бахтингизни янада ёрқин рангларга “бўянг”!

Биласизми, ўқиш, ёзиш машина ҳайдашни ўрганиш сингари омадли бўлиш сирини ҳам ўзлаштириш мумкин экан. Бунинг учун ўз ички имкониятларингизни ўрганиб чиқиб, уларни тўғри йўналтиришнинг ўзигина кифоя. 

Омадсизлик ороли

Машҳур «Бриллиант қўл» фильмини яхши эслайсиз, албатта. Ундаги омадсизлик ороли ҳақидаги қўшиқни қачонлардир хиргойи қилиб юрганингиз ҳам аниқ. Ҳам қувноқ, ҳам ғамгин қўшиқ. Кичкиналигимда ўша оролда яшовчилар даҳшатли одамлардек гавдаланарди хаёлимда. Ҳозир эса… Агар менда ўша оролни қидириб топиш имкони бўлса, жон деб у ерга бориб, омадсиз одамларга омад формуласи ҳақида маъруза ўқиган бўлардим. J

Гап шундаки омадсиз одамларни бошқалардан фақат бир нарса ажаратиб туради холос. Улар ҳаётдан нимани исташларини аниқ билишмайди. Масалан ишидан ёлчимаган омадсиз одамга янги, яхши иш таклиф қилиб кўрингчи? У албатта бу таклифни рад этади. Ҳар ерда бор тошу-тарози мақоли билан ўзини оқлайди ҳам. Сабаби у ҳаётида ниманидир ўзгартиришдан, таваккал қилишдан қўрқади. Омадсиз одам бирор ишни эплолмагани учун баҳона қидиришга шунчалик кўп қувват сарфлайдики, унинг бирор ишни қойиллатишга шунчаки ҳоли қолмайди. Нега баҳона қидиради дейсизми? Чунки ўзига ишонмайди. Ҳар қандай ишни «эплолмасам керагов», деган иккиланиш билан бошлайди.

Омад калити қаерда?

Шолчанинг тагида? Йуқ-йўқ, адашдингиз. У сизнинг ишончингизда. Ҳа, худди шундай! Ўзингизга, ҳаётингиз яхшиланишига, бундан ортиғига ҳам эриша олишингизга бўлган ишончингизда. Омадли одамлар омадсизлардан айнан шу хусусият билан фарқланишади. Ва энг асосийси, улар ўзларини ЯХШИ КЎРИШАДИ! Тўғри, улар ҳаётида ҳам баъзи-баъзида кичкина омадсизликлар рўй бериб туради. Аммо улар бунинг учун йил давомида аза тутиб юришмайди. Аксинча «арзимаган» дилхиралик ҳақида бош қотиришдан қочишади ва бора-бора уни шунчаки унутиб юборишади.

Улар ҳар доим ўз олдиларига мақсад қўйиб, унга эришиш илинжида яшашади. Ҳатто арзимаган масалаларда ҳам. Масалан, семинар машғулотида «5» баҳо олишни кўзлаб (талаба мисолида), мақсадга етишади ҳам. Кейин кичкинагина бўлса-да, шу ютуқ билан, «истасам ҳар қандай ишни уддалай оламанку», деб ўзига бўлган ишончини «суғоради».

Ойнинг ўн бешига ишонувчилар

Яъни омадлилик даражаси ўртача бўлган одамлар. Улар Эверестни забт этишни исташмайди. Қора қозони қайнаб турса бўлди. Ниятга яраша деганидек… Қора қозон қайнаши учун ҳаракат қилишади. Аммо уларнинг ҳаракатлари омади чопганларникичалик  ишонч ва таваккалдан йироқ. Йўқ, улар ишонишади! Лекин ўзларига эмас, ойнинг ўн беши ёруғ бўлишига. Айтганча, айнан шундай—омадлиик даражаси ўртача одамлар ер шаъри аҳолисининг аксарият қисмини ташкил этади.

Яхши ҳаётга эришиш мактаби

Худди шундай номланадиган мактаб бор ҳам. Унинг асосчиси Британиялик профессор Ричард Вайсман ҳаётда энг омади чопган ва умуман косаси оқармайдиган инсонлар психологиясини ўрганиб, бутун бошли туркум асарлар яратган. Ундаги фикрларни умумлаштирган ҳолда ҳаётига омад нурлари киришини истаган одамлар учун қўйидагиларни тавсия қилиш мумкин.

  1. Анъанавий кетма-кетликдан қочинг, қолиплардан чиқишга ҳаракат қилинг. Мана масалан, уйингизга ҳар кун ҳар хил йўллардан юриб борадиган бўлсангиз, кўпроқ жойларни кўрасиз,  турли воқеаларни кузатасиз ва балки ўша сиз илгари юриб кўрмаган йўлларнинг бирида орзуингиздаги инсонни учратиш имконини топасиз.
  2. Эътиборлироқ бўлинг! Масалан, нега Азиза юрган йўлидан нуқул пул топиб юрса, Умида юрган йўлида ҳамёнини йўқотиб юради? Сабаби Азиза ўзи пешонаси ярқираган қизу, Умиданинг йўлидан нуқул қора мушук чиқиб қолаверишида эмас. Биринчисинг иккинчисидан кўра ҳушёрроқлигида.
  3. Ички сезгилардан фойдаланинг! Аҳамият берганмисиз, нега бирор бир ўйинда биринчи марта иштирок этаётган одамнинг омади юришаверади? Ахир у қоидаларни ҳам тўғри билмайдику? Сабаби ҳам айнан шунда, унинг суяна оладиган тажрибаси йўқ, шунинг учун ички сезгига ишонади ва ютади.
  4. Ўзиннигизни омадли эканлигингизга ишонтиринг! Ўзини-ўзи ишонтириш санъати катта куч. У шундай кучки, манаман деган табиблар ҳам «ихлос-халос», деган жумлани шундан олишган. Йўқ-йўқ, бу дегани ишингиз юришмаётган пайти «ҳали ҳаммаси яхши бўлади», деб ишони-и-и-иб, ўтираверинг дегани эмас. Сиз хаёлан омадингиз чопган ўша кунларга қайтинг, ўша ҳисларингизни жонлантиринг. Ва худди иссиқ кунда силласи қуриган одам одам муздай сувга талпинадиганидек мақсадингиз сари кескин талпининг.

Ишонаверинг, сиз ҳаммасини уддалайсиз! Ахир омадлисиз-ку?!

Гулноза тайёрлади

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1