1

6 масалада пулни аямаймиз!

СУҒДИЁНА 25.10.2016, 13:02
Теглар: Аёл, Эркак, Эр-хотин
6 масалада пулни аямаймиз!

1. Стоматолог

Тиш оғриғи кутилмаганда безовта қилмасин десангиз, стоматолог қабулига боринг. Ахир тиш милклари яллиғланиши ёки кариес пулингиз бор-йўғлигини кутиб турмайди.

2. Суғурта

Автомашина суғуртасига пул аядингиз: топган фойдангиз ортиқча муаммолар, асабийлашиш, баъзи тушунмовчиликлар холос. Демак, суғурта учун пулни қизғанмаймиз.

3. Янги харидлар

Гардероб учун тежамкорлик зарур бўлса-да, баъзида ҳис-туйғуларга эрк бериш мумкин. Ахир алвон рангли яп-янги туфли ҳаёлингизни ўғирласа, сотиб олишдан ўзга чорангиз қолмайди-да. Ҳамёнингиз бўшаб қолса-да, харидингиз ёнга қолади.

4. Таъмирлаш ишлари

Ҳаммомдан сув оқса, қувурлар «қўшиқ» куйласа, албатта, таъмирлатиб олинг. Акс ҳолда қўшнининг уйига сув тошириб ёки хонадонгиз «Титаник» каби ғарқ бўлиши мумкин. Ўйлаб кўринг, бундай тежамкорилк  қимматга тушади.

5. Ҳордиқ чиқариш

Ҳамёнимиз тўлиб туришини барчамиз истаймиз. Шунинг учун ҳам кундалик ташвишларимизнинг охири йўқ. Шу-у-унча меҳнат қилгандан кейин ёзда бир марта бўлса ҳам, дам олишга ҳақлимисиз, шундайми?

6. Янгилик ўрганиш

Иш жойингизда юқори поғоналарга кўтарилишни истасангиз, албатта, қўшимча ўқув курсларию  тренингларда иштирок этинг. Мутахассислигингиз бўйича китоблардан пулни аяманг. Булар учун озгина пул сарф қилсангиз-да, фойдаси икки баробар кўп бўлади. 

Шарҳлар

Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Фарғонада 32 яшар аёл томорқасида кўкнори етиштираётгани аниқланди

13.05.2021, 22:34

Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида 32 яшар аёл уйининг томорқасида кўкнори ўсимлиги етиштираётгани аниқланди, дея хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 2021 йилнинг 5 май куни...
Навоийлик аёлнинг уйига келган меҳмонлардан бири бошқасини пичоқлади

13.12.2019, 10:00

Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00ларда Навоий шаҳрида яшовчи, 1974 йилда туғилган Л.А. исмли аёлнинг уйига танишлари меҳмонга келади.Улардан бири 1972 йилда туғилган Д.К....
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1