1

“Болалар уйига топширган қизим мендан юз ўгирди”

СУҒДИЁНА 25.10.2016, 14:44
Теглар: Оила, Она ва бола
“Болалар уйига топширган қизим мендан юз ўгирди”

Турмушга чиққанимдан кейин эрим билан келишолмай қўлимда қизим билан ота-онамникига қайтиб бордим. Бироқ улар мендан ор қилиб, ҳайдаб солишди. Нима қилишни, бошимни қаерга уришни билмай “Шаҳарда бирор иш топилиб қолар” дея пойтахтга келдим. Қўлимда эмизикли болам билан ижарада туриб, ишлашга мажбур бўлдим. Аввалига кунимни кўриб кетарман, деган умидда эдим. Лекин аҳвол борган сари ёмонлашаверди. Бир куни уйини ижарага берган аёл “Бола билан бирор нарсага эришолмайсан, яхшиси уни вақтинчаликка меҳрибонлик уйига топшир, уй-жойли бўлганингдан  кейин яна қайтариб оласан” деб маслаҳат берди. Ноиложликдан, унинг айтганини қилишга мажбур бўлдим. Аммо уни ташлаб қўйганим йўқ, шанба-якшанба кунлари вақтимизни бирга ўтказардик, яхши таомлар пишириб, дам олардик. Шу тариқа орадан йиллар ўтиб кетибди. Бир куни меҳрибонлик уйига борсам, тарбиячилар қизимни асраб олишганини айтишди. Сўраб-суриштирсам отаси келиб, қишлоққа олиб кетибди. Аввалига болам учун шуниси яхшидир, деган фикр ҳам ҳаёлимдан ўтди. Аммо вақт ўтгани сари қизим билан орамиз узоқлашиб бораверди. Бу орадан мен бир хонали уй олиб, жигарпорамни олдимга чақирдим. Аммо энди ҳаммаси аввалгидаймасди. Қизим қорни тўймаётганини, ўзи истаган кўйлакни киёлмаётганини айтиб, аразлайверди. Ва охир оқибат отасининг олдига кетиб қолди. Яқинда уни унаштиришганини эшитдим. Ўзидан сўрасам, “ҳа яқинда тўйим бўлади, лекин унга сизни айтмайман, сиздан уяламан” деди. Мана энди нима қилишни билмай ҳайронман. Не машаққатлар билан ёруғ дунёга келтирган дилбандим , дунёни кўзимга қоронғу қилиб турсая?

Мухлиса, 45 ёш, Навоий вилояти.

Қайнонажон: — Мушкул вазият. Ҳаёт инсоннинг бошига не қийинчиликларни солмайди дейсиз, уларга сабру-бардош билан тоқат қилиш биз “ожиза”ларнинг зиммамиздаги вазифадир. Қизингиз ҳали ёш, ғўр, турмушнинг пасту баландини тушунмайди. Бу дунёда инсоннинг энг яқини, керак бўлса, жонини ҳам беришга тайёр киши муштипар она эканлигини билмайди, билса ҳам тан олгиси келмайди. Чунки, ҳаётдан аламзадалиги бор-да. Аммо сиз оқила аёлсизку, бир зумда таслим бўлдингизми? Фарзандингиз ҳаётнинг баланд-пастини билмайди ҳали, турмушда турли вазиятлар бўлади. Уларнинг ечимини топишда, албатта, сизга суянади. Сиз эса унга меҳр кўрсатишдан, ҳолидан хабар олишдан чарчаманг. Ҳали ҳаммаси изига тушиб кетади. Фарзандингизнинг роҳатини кўринг.

Шаҳноза Халилова, руҳшунос: Келинг вазиятга, меҳрибонлик уйига топширилган қизингизнинг нигоҳлари билан қарашга ҳаракат қиламиз. Ота-онаси тирик, соппа-соғ бўла туриб, уларга керак эмаслигини тушунган болага қанчалар оғир. Ҳатто, қорнининг тўқлиги, устининг бутлиги ҳам бу кемтикни тўлдиролмайди. Қизингиз сизни кечириши ва тушуниши учун маълум муддат, вақт зарур. Унга шу вақтни берсангиз, бир кун ўзи қайтишига умид бор. Агар уни кўришга, мулоқотда бўлишга шошилсангиз, унинг кўз ўнгида янада мудҳиш ҳолатда гавдаланаверасиз. Балки, фарзанд кўргач, оналарга нақадар мушкул эканини тушуниб, ўзи қайтар. Маслаҳатим ортиқча ҳаракат қилманг, шунингдек, қизингизнинг ўзгариб қолганида отаси ёки атрофдагиларни ҳам айбламанг. Яхшиси, фарзандингизнинг бахти очилганидан хурсанд бўлиб, тиниб-тинчиб яшасин, дея яхши ният қилинг.

  Саодат ОЧИЛОВА ёзиб олди. 

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Ўзбекистонда қанча оила фақат шаърий никоҳ асосида яшагани аниқланди

14.11.2019, 18:36

 Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари ҳокимликлар тасарруфига ўтказилгач, фақатгина шаърий никоҳ билан яшаб келган 20 минг 350тадан ортиқ оила аниқланиб, уларнинг никоҳи қонунийлаштирилди.Бу ҳақда 13 ноябрь куни оила...
«ИЧКИЛИК БЎЛМАСА ЭДИ...»

23.12.2017, 17:11

Сайёра, 30 ёш, Жиззах вилояти: — Турмушга чиққанимга ўн йил бўлибди. Икки фарзандим бор. Қайнона-қайнотам билан бирга яшаймиз. Шу йиллар ичида тинч, осойишта, хотиржам яшаганимни...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1