Мисрда полиция ходими Искандария шаҳрида исроиллик сайёҳларга қарата ўт очди, деб хабар бермоқда "Интерфакс". Икки исроиллик ва бир мисрлик ҳалок бўлди. Бу маълумот Миср Ички ишлар вазирлиги томонидан тақдим этилган.
Маҳаллий ОАВ яна бир киши яралангани ҳақида хабар берди. Воқеа машҳур сайёҳлик маскани Помпей устуни яқинида юз берган. Гумонланувчи қўлга олинган.
Қайд этилишича, Миср ва Исроил 1970 йилларда тинчлик шартномасини имзолаган ва Қоҳира мунтазам равишда Фаластин-Исроил можаросида воситачи сифатида ишлайди. Шунга қарамай, мамлакат аҳолиси орасида Исроилга қарши кайфият жуда кучли.






