АсосийSUG'DIYONA

Одамларларга ёқишнинг 12 қоидаси

Кун давомида ҳар хил феълли одамлар билан кўришамиз, мулоқотда бўламиз. Аммо уларнинг ҳаммаси билан ҳам тил топиша олмаймиз. Қуйида берилган тавсияларимиз ҳар қандай қийин вазиятларда ва оғир феъл-атворли одамлар билан чиқишиб кетишда асқотса ажабмас.

1. Суҳбатни дўстона оҳангда бошланг.
2. Унутманг, инсоннинг исми – у учун энг ёқимли ва энг муҳим оҳангдир.
3. Одамларга очиқ чеҳра ва нимтабассум билан муносабатда бўлинг.
4. Суҳбатдошингизга чин дилдан қизиқинг!
5. Энг яхши тингловчи бўлинг! Бошқаларга кўпроқ ўзлари тўғрисида гапиришларига имконият беринг.
6. Тортишувлар пайтида маънавий баланд бўлишнинг ягона йўли, бу — тортишувдан воз кечишдир.
7. Суҳбатдошингизнинг ҳар қандай фикрига ҳурмат билан қаранг. Одамларга ҳеч қачон “Ноҳақсан” деманг.
8. Агар сиз ноҳақ бўлсангиз, тез ва кескин тан олинг. 
9. Мазмунли фикрларни суҳбатдошингиз ўзиники ҳисобласин.
10. Ҳар бир масалага суҳбатдошингизнинг нуқтаи назари билан қаранг.
11. Бошқаларнинг фикри ва хоҳишларига таъсирчан бўлинг.
12. Одамга маънавий қувват берувчи гаплардан сўзланг.

Бошқа янгиликлар