АсосийSalomatlik

Шифобахш ёғлар: ёшартиради, саратонни олдини олади, асабларни тинчлантиради!

Кунгабоқар ёғи — Е витаминининг асосий манбаи. Атеросклероз касаллигидан ҳимоялайди. Яна жигар, қон-томирлари ва асаб толаларини мустаҳкамлайди.

Зайтун ёғи — ўсимлик ёғлари ичида энг фойдалиси саналади. Қон босимини меъёрлаштириб, юрак ҳамда меъда-ичак тизими фаолиятини яхшилайди. Уни мунтазам истеъмол қилиш билан кўкрак бези саратонининг олдини олиш мумкин.

Зиғир ёғи — ҳомиладорлар таомида, албатта, бўлгани маъқул. Чунки унинг таркибида ҳомила мияси яхши ривожланишини таъминлайдиган “Омега-3” ёғ кислоталари мавжуд. Яна уни мунтазам истеъмол қилиш инсульт хавфини 40%га камайтирар экан.

Пахта ёғи — оммабоп ва нисбатан арзон саналади. Фойдали витаминларга бой. Ошқозон-ичак фаолиятини яхшилайди. 

Кунжут ёғи — ширин таъмли ушбу ёғ витамин, кальций ва рух моддасига бой. Юрак қон-томир тизими ва остеопороз касалликларига даво ҳисобланади.

Қовоқ уруғи ёғи — таркибида оқсил, пектин ва селен моддалари кўп бўлгани учун буйрак касалликларига даво. Зайтун ёғи билан қўшилганида фойдалилик жиҳати янада ошади.

Маккажўхори ёғи — витаминларга бой. Меъда-ичак тизими фаолиятини яхшилайди, қон таркибидаги холестерин миқдорини камайтиришга ёрдам беради.  

Кокос ёғи — аёлларни ёшартиришга ёрдам берадиган лаурин кислотасига бой. Ёғлилик даражаси юқори. Сифати узоқ вақт бузилмайди.

Соя ёғи — ҳайвон оқсилининг ўрнини босувчи ягона ўсимлик ёғи саналади. Асаб тизими учун муносиб озуқа. Меҳнат фаоллигини оширишда ҳам айни муддао.

Бошқа янгиликлар