БМТ жаҳон ҳамжамиятини Ғазо секторидаги ичимлик суви билан боғлиқ ҳалокатли вазиятга зудлик билан эътибор қаратишга чақиради, деб хабар бермоқда BBC.
Шанба куни Рафаҳ ўтиш жойи орқали Ғазога кирган 20 та юк машинаси орасида иккитаси ЮНИСEФ томонидан етказиб берилган шиша сувни олиб кетаётган эди - жами 44 000 литр бутилка. Кунига камида икки литр суюқлик ичиш тавсия этилишини ҳисобга олсак, импорт қилинадиган сув 22 минг киши учун фақат бир кун давом этади, бу Ғазо сектори аҳолисининг атиги 1 фоизини ташкил қилади.
Якшанба куни Ғазога чекланган миқдордаги сув идишлари ҳам олиб келинган, аммо бу яқинлашиб келаётган фалокатни бартараф этишга ёрдам бермайди.
БМТ ҳисоботида қайд этилганидек, ҳалокатли сув танқислиги ёқилғи тақчиллиги билан янада оғирлашмоқда, чунки уларсиз Ғазода жойлашган тузсизлантириш заводлари ва сув насослари ишлай олмайди - Ғазо касалхоналаридаги генераторлар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади, бу ерда икки ҳафтадан буён электр йўқ.
Ҳозирга қадар 1 миллион фаластинлик анклавдаги уйларини тарк этишга мажбур бўлган. Қурбонлар сони 5 мингдан ошди.





