АсосийJamiyat

Ўзбекистонлик фрилансерлар қайси соҳаларда кўпроқ ишлаши маълум қилинди

'Ўзбекистонлик фрилансерлар қайси соҳаларда кўпроқ ишлаши маълум қилинди'ning rasmi

Сўнгги йилларда IT соҳасини тизимли ривожлантириш ва ёшлар орасида оммалаштириш йўллида мамлакатимизда амалга оширилган қатор чора-тадбирлар ўзининг муҳим натижаларини беришни бошламоқда.

Жумладан, мутахасислар фикрича, иқтисодий ривожланган мамлакатлар бозорида фриланс хизматларига талаб кун сайин ортиши фонида, ўзбекистонликлар орасида ҳам кейинги пайтларда масофадан туриб ноутбукда ишлаш оммалашди. Ўзбекистонда фрилансер сифатида ўз хизматларини таклиф қиладиган мутахассислар қаторида – IT мутахассислари ва дастурчилар.

Маълумот учун: Фриланс сўзи инглизча freelance дан олинган бўлиб, free – эркин, lance – найзалини англатади ва бу ибора XIX асрнинг бошларидан ишлатилиб келинган.

Айтиш мумкинки, Фриланс фаолияти хусусий амалиёт бўлиб, ташкилот ва компаниялардан ташқари, мустақил ишлашни англатади. Ушбу фаолият билан шуғулланувчи аксарият фуқаролар ишни ўзи топади ва бунинг учун маълум маблағ орттиради.

Одатда фрилансерлар – бу Интернетда иш билан шуғулланувчи мутахассислар: сайт дизайнерлари, контент-менежерлар, SEO-оптимизаторлар ва бошқалар. Бироқ штатга расмийлашририлмаган бухгалтер, юрист ёки ходимлар бўлими мутахассиси ҳам худди ўша фрилансерлардир.

2016 йилда Ўзбекистонда масофадан туриб ўзини ўзи банд қилиш амалиёти йўқ эди. Охирги 7 йилда республикамиз бўйлаб 197 та масофадан хизматлар кўрсатувчи – БПО корхоналар ташкил этилди (бизнес жараёнларида аутсорсинг – BPO) ва 3700 дан ортиқ ёшлар иш билан таъминланди.

Маълумот учун: БПО бизнес жараёнини бошқариш ва оптималлаштириш учун маъсулиятни ўз зиммасига олувчи хизмат тури ҳисобланади. Мисол учун: АҚШ логистика бозорида ўз ўрнига эга бўлган Ўзбекистондаги логистика диспетчерлик, колл-марказлари, молия соҳасидаги консалтинг хизматлари ва шу кабилар киради.

“Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси таҳлилига кўра 2022 йилда АКТ соҳасида ўзини ўзи банд қилганлар сони 42 мингдан ошди.

Бундан ташқари, Ўзбекистонлик фрилансерларнинг 
9 та йирик хорижий фрилансерлик платформаларидан, жумладан “Upwork”, “Om.cn” “Fiverr”, “Toptal”, “Envato”, “Freelancer.com”, “3ddd.ru”, “Cgtrader”, “TurboSquid”ларда ишлаб топган даромадлари жами 11,8 миллион доллардан ортди.

Маълумот учун: Ҳозирда ушбу платформаларда дастурчи (frontend, backend, мобил ва веб йўналишларида), дизайнер (3D, веб ҳамда UX,UI йўналишларида), таржимон, видео таҳрирчи ва бошқа шу каби соҳаларга бўлган талаб юқори бўлиб, Ўзбекистонлик фрилансерлар ўртача:

Дастурчилар – соатига $15-30, ойига $1500;

Дизайнерлар – соатига $15-35, ойига $2000;

Таржимонлар – соатига $5-10, ойига $500;

Видео таҳрирчилар – соатига $15-35, ойига $2000 миқдорида даромад топишмоқда.

Шунингдек, ҳозирда маълумотлар таҳлилчиси(dataanalyst) мутахассисларига бўлган талаб кундан кунга ортиб бормоқда

Ушбу рақамларни ҳудудлар кесимида кўрадиган бўлсак:

•​Тошкент шаҳрида – 11,1 млн.;

•​Андижон вилоятида – 151 минг;

•​Тошкент вилоятида – 129 минг;

•​Самарқанд вилоятида – 25 минг;

•​Наманган вилоятида – 104 минг;

•​Сурхондарё вилоятида – 56 минг

•​Фарғона вилоятида – 40 минг;

•​Қашқадарё вилоятида – 25 минг;

•​Хоразм вилоятида – 19 минг;

•​Бухоро вилоятида – 11 минг;

•​Наовий вилоятида – 21 минг;

•​Қорақалпоғистон Республикасида – 0,765 минг;

•​Жиззах вилоятида – 0,319 минг.

Ушбу соҳани янада ривожлантириш мақсадида, “Рақамли иқтисодиёт тадқиқотлари маркази” давлат муассасаси томонидан 2022-йил июн ойидан бошлаб мамлакатимизда фриланс, IT соҳасида хизмат экспортини ва ўзини ўзи банд қилган инсонлар сонини ошириш, ишсизлик сонини камайтириш ҳамда Олий таълим муассасаларида таълим олаётган талабалар, ёшлар ҳамда мамлакатимиз фуқаролари орасида фрилансерлик соҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида 50 дан ортиқ муваффақиятга эришган фрилансерни жалб қилган ҳолда “Фрилансерликка илк қадам” ва “Фрилансерлик бу келажак касби” мавзуларида 19 та ОТМ ва ёшлар марказлари билан ҳамкорликда форумлар ўтказилиб, унда умумий 5000 га яқин талаба ёшлар иштирок этдилар.

Бундан ташқари, Марказ томонидан ишга туширилган информацион “myfreelance.uz” веб-сайти ёшлар ўртасида кўплаб қизикишга сабаб бўлиб, ушбу сайтда ўзбек ҳамда рус тилларида Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Инновация, технология ва стратегия маркази” (ИТСМ) билан ҳамкорликда фрилансерлик фаолияти қандай қилиб бошлаш ҳамда инсонларни ИТ соҳасида кўникмаларни ошириш мақсадида:350 га яқин видео курслар; 70 га яқин мақолалар; 50 га яқин кўрсатмалар; 60 га яқин лайфҳаклар жойлаштирилди ва кундан кунга юқорида санаб ўтилган видео курслар сони кўпайиб бормоқда.

    Бошқа янгиликлар