АсосийJamiyat

Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини янада такомиллаштириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда

'Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини янада такомиллаштириш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда'ning rasmi

Замонавий ахборот жамиятида электрон ҳукумат давлат тараққиётининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда. Мамлакатимизда давлат органлари ва фуқароларнинг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш, кўрсатилаётган хизматларнинг қулайлик даражаси ва сифатини ошириш имконини берувчи “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Янги технологиялар ва рақамли воситалар ҳукумат билан ўзаро ҳамкорлик жараёнларини сезиларли даражада соддалаштиради, давлат секторида шаффофлик ва ҳисобдорликни яхшиламоқда ва миллий иқтисодиёт ривожига ҳисса қўшиб келмоқда.

Ҳозирга келиб, Электрон ҳукуматнинг Ягона идентификация тизими (id.egov.uz) такомиллаштирилиб, фойдаланувчилар сони 7 млн дан зиёдни ташкил этиб, мазкур тизим орқали фуқаролар давлат идораларининг 245 дан зиёд ахборот ресурсидан фойдаланиш имконияти яратилди.

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида(ЯИДХП, my.gov.uz) 400 дан ортиқ давлат хизматидан инсон омилисиз электрон тарзда фойдаланиш имконияти яратилди ва электрон хизматларга бўлган талаб 10 баробарга ошди (937мингдан 9,5 млн тага етди).

Ягона портал орқали 2020 йилда 9,8 млн та хизмат кўрсатилган.

Бугунги кунда мазкур порталда рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 3,6 миллиондан ортган. Шунингдек, фойдаланувчилар томонидан портал хизматларидан йил бошидан жами 7,9 млн. маротаба фойдаланилган (ўтган йил шу даврига нисбатан ўсиш 145 фоиз).

Шу билан бирга, Ягона порталнинг мобил иловасида 168та (ўсиш 160%) электрон давлат хизматлари аҳоли ва юридик шахсларга тақдим этилмоқда.

Аҳоли ва тадбиркорларга давлат хизматларини кўрсатишда қулайликлар яратиш мақсадида, ҳудудларда 1038та почта алоқаси объектларида ЯИДХП платформасидан фойдаланган ҳолда 62 турдаги давлат хизматларини тақдим этиш йўлга қўйилган.

Электрон ҳукуматнинг Идоралараро интеграцион платформаси такомиллаштирилиб, 2022 йил давомида давлат органларининг 120 дан ортиқ ахборот тизимлари ўртасида 1 500 млн дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилди, бу эса фақатгина қоғоз харажатлари учун ойига 8,3 млрд сўм, йилига эса 100 млрд сўм маблағ тежаб қолинишига эришилмоқда.

Шу билан бирга, 2023 йил I чораги давомида Электрон ҳукуматнинг идоралараро интеграцион платформаси орқали 595 млн дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилди. Жорий йил якунига қадар мазкур кўрсаткични 2000 млн. маротаба етказиш орқали қоғоз харажатлари учун йилига 140 млрд сўмни тежашга эришилади.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг маълумотларини тижорат ташкилотларига тақдим этиш Рақамли маълумотлар платформаси орқали йўлга қўйилган бўлиб, унга уланган хизматлар сони 64 тани, қабул қилувчи ташкилотлар сони эса 33 тани ташкил этмоқда. Платформа орқали амалга оширилаётган кунлик сўровлар сони 32,8 мингга, чораклик кўрсаткич эса 2,9 млн га етган.

Бундан ташқари, Электрон ҳукуматнинг маълумотномалар ва классификаторлар регистри(cs.egov.uz)га бугунги кунга келиб 16та ташкилот томонидан 49та классификатор киритилган.

Ахборот тизимлари ва ресурсларининг ягона реестри ахборот тизими (reestr.uz) ишга туширилиб, 157 та давлат органларининг 730 та ахборот тизимилари ва ресурслари рўйхатга олинди.

Электрон ҳукуматнинг Идоралараро интеграцион платформаси такомиллаштирилиб, давлат органларининг 130 данортиқ ахборот тизимлари ўртасида 2023 йил 
1 сентябрь ҳолатига 1 500 млн дан ортиқ ахборот алмашинуви амалга оширилди.

Электрон ҳужжат алмашинувини кўзда тутувчи “Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими ишлаб чиқилиб, бугунги кунда 19 575 та вазирлик, идоралар ва уларнинг тизим ташкилотларнинг 83,8 мингдан ортиқ фойдаланувчилари уланган бўлиб, тизим орқали 3 631та Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатларидан келиб чиқадиган 107 250 мингдан ортиқ топшириқларнинг марказлашган мониторинги олиб борилмоқда.

Шунингдек Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг 70% га «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизимининг такомиллаштирилган талқини «edo.ijro.uz» электрон ҳужжат айланиш модули ўрнатилди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, уларнинг ходимлари ўртасида хизмат ёзишмаларини ҳимояланган тарзда амалга ошириш учун HUMO миллий мессенжери жорий қилинди ва бугунги кунда 52917 та фойдаланувчи мавжуд.

Давлат органлари ва ташкилотлари ходимлари учун маъмурий тартиб-таомилларни оптималлаштириш ва бошқарув жараёнини автоматлаштириш – “Digital office” электрон тизими ишлаб чиқилиб, тажриба синов тарзида жорий этилди.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизими 
(e-qaror.gov.uz) тизими орқали бугунги кунда умумий 387299таҳужжатлар расмийлаштирилди. Хусусан: 215133та ҳоким қарорлари, 92437 та фармойишлари ва 79729 та кенгаш қарорлари имзоланган.

Эришилган натижалар Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшиланмоқда. Хусусан, Электрон ҳукумат рейтингида (E-Government Development Index – EGDI)мамлакатимиз 193 та давлат орасида 2020 йилда 87-ўринни эгаллаган бўлса, ўтган йилда 18поғонага юқорилаб, 
69-ўринга кўтарилди.

«Open data Inception»нинг Очиқ маълумотлар манбалари ва улар сони бўйича 201 та мамлакат орасида Ўзбекистон 4-ўринни эгаллади.

Бу саъй-ҳаракатларни янада ривожлантириш мақсадида энг замонавий типдаги маълумотларни сақлаш маркази ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар