Мамлакатмизда кўп йиллар давомида IT йуналиши ривожлантиришига кам эътибор берилганлигига қарамасдан, сўнгги йилларда ушбу соха сезиларли даражада ўзгарди. Узбекистонда IT соҳаси жаддал суратларда ривожланишида 2017 йилда ташкил этилган IТ-Паркнинг роли катта. Алохида таъкидлаб утиб жоизки, IT Парк давлатимиз рахбари Ш.М.Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган. Шубхасиз айтиш мумкинки, IT Парк – ушбу соҳанинг локомотиви.
IT йўналиши иқтисодиёт ва экспортни ривожлантиришнинг энг қисқа ва самарали йўли ҳисобланади. IT соҳасининг мукаммаллиги бу инсон капитали бўлиб, одамлар туфайли Ўзбекистон технологик давлатга айланмокда.
IТ – 7 йил аввал бу соҳа Ўзбекистон учун деярли бегона эди. Қисқа пайтда тармоқ нолдан барпо этилди. Натижида IТ – Янги Ўзбекистоннинг топ драйвер тармоқлари қаторидан жой олди. Хорижий давлатлар учун эса мамлакатимиз жозибадор локацияга айланди. Тармоқ арифметик прогрессияда ўсди.
2017 йилда IТ компаниялар сони 147 та эди, IT Парк ташкил этилиши натижасида мамалакатда IТ компаниялар сони ошиб, бугунги кунда IT Парк резидентлари сони 1500тага яқин. Улар орасида Mohirdev, TASS Vision, MAAB Innovation, Green White Solutions, G-core, Modme, Aliftech каби таниқли компанияларни мисол сифатида келтириш мумкин.
Тақдим этилаётган солиқ ва божхона имтиёзлари туфайли IT Park резидентлари қўшимча иш ўринларини яратиб, мамлакатимизда IT-мутахассислар сонини кўпайтиришмоқда. Бугунги кунга келиб, IT-парк резидентлари томонидан иш билан таъминланганлар сони 22,5 минг нафарга етказилди. Улар ҳозирда Revotech iTransition, Datasite, iTechArt каби таниқли компанияларда иш олиб боришяпти.
Мамлакат ўз салоҳиятини муваффақиятли амалга оширишда давом этмоқда ва хорижий компанияларни жалб қилиш учун кўпроқ имкониятлар яратмоқда.
Бир катор имтиёзлар қўлланилиши натижасида IT-Парк резидентлари орасида хорижий компаниялар сонини кескин кўпайтиришга йуналтирилган.
Жумладан, IT-парк резидентларининг хорижий таъсисчилари (иштирокчилари) ва чет эллик мутахассисларига дивидендлар ва иш ҳақи тўловларини чет эл валютасида халқаро тўлов карталарига ўтказиш орқали амалга ошириш ҳуқуқи берилди;
IT-соҳасидаги мутахассислар, инвесторлар, шунингдек, IT-Парк резидентларининг хорижий таъсисчилари учун уч йилгача бўлган муддатга амал қиладиган IT-виза жорий этилди.
IT-компанияларни ташкил этиш ҳамда уларни IT-Парк резиденти сифатида рўйхатдан ўтказиш жараёнларини тезлаштириш мақсадида “TashRush” дастури жорий қилинди ва ушбу Дастур доирасида “ягона дарча” (one stop shop) тамойили асосида хизматлар кўрсатиш тартиби йўлга қўйилди.TashRush дастури доирасида IT Park чет эллик IТ мутахассисларга кўчиб ўтгандан кейин мослашишга, шунингдек, резидент компанияларга ишга жойлашишга ёрдам беради. Бу орқали IТ-компаниялар “ягона дарча” тамойили бўйича юридик шахсни рўйхатдан ўтказиши, офис топиши ва ходимларни танлаши мумкин.
Натижа самарали: 7 йил аввал мавжуд 4 та чет эл компанияси бугун 221 тага кўпайди. Буларга, Epam Systems, Exadel, Dyninno, East Games, AMC Bridg, Vention ва Qulix каби таниқли компанияларни мисол сифатида келтириш мумкин.
Умумий хисобда, IT Парк резидентлари томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 2017 йилда 179,9 млрд сўмни ташкил қилган бўлса, 2022 йил якуни бўйича 32,2 баробарга ортиб, 5,8 трлн сўмга, экспорт ҳажми эса 2017 йилда 700 мингдолларни ташкил этган ва 201 баробарга ўсиб, 2022 йилда 140,9 млн долларга етказилди. Экспортёр корхоналар сони 3баробарга (316 та) ошди.
IT Park резидентлари экспортининг асосий йуналишлари каторида – АҚШ, Буюк Британия, Сингапур ва МДҲдавлатри жой олган.
Республика бўйлаб IТ Паркнинг жами 12 та ҳудудий филиали, шунингдек, АҚШ ва Германияда IТ Парк ваколатхоналари ташкил қилинди.
2021 йилдан бошлаб IT-Парк резидентлари томонидан амалга оширишга рухсат этилган фаолият турлари 4 дан 18гача кенгайтирилган. Хусусан, бугунги кунга қадар робототехника, маълумотларни қайта ишлаш, IT-аутсорсинг хизмат кўрсатиш, венчур молиялаштириш ҳамда акселерация дастурларини амалга ошириш, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда мультимедиа, дизайн, мультипликация маҳсулотларини ишлаб чиқиш хизмат курсатиш корхоналар ҳуқуқига эга бўлишди.
Шу билан бирга, бугунги кунга қадар IT-Паркнинг стартап-лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган инкубация ва акселерация дастурларини мувафаққиятли якунлаган 113 та истиқболли стартап-лойиҳа жами 82,8млрд.сўмдан ортиқ миқдорда молиялаштирилди.