АсосийJamiyat

Тошкентда аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти 3 - 4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортган. Жамоат транспортлари ҳаракатини яхшилаш зарурати ҳақида маълумот берилди

'Тошкентда аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти 3 - 4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортган. Жамоат транспортлари ҳаракатини яхшилаш зарурати ҳақида маълумот берилди'ning rasmi

Барчага маълумки мукаммал жамоат транспорти тизими нафақат йўллардаги тирбандликнинг олдини олишда, балки йўловчиларнинг хавфсиз ва тезкор ҳаракатланишида, экологияга бўлган юкни камайтиришда ҳам асосий ўринни эгаллайди.

Шу билан биргаликда, Тошкент шаҳри аҳолиси ва пойтахтимиз меҳмонлари томонидан жамоат траспортидан кенг фойдаланилиши мазкур соҳани ривожлантиришга бўлган эҳтиёжни яна долзарб масала қилиб қўймоқда.

Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 5 млн аҳоли бўлиб (доимий яшовчи 2,9 млн, кунлик шаҳарга келиб кетувчи 1,5 млн, вақтинчалик истиқомат қилувчи аҳоли 0,5 млн), бу рақам йилига ўртача 100 мингтага ошмоқда. Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган автотранспорт воситалари 760 мингга етган (йилига 76 мингтага ортиб бормоқда), транспорт воситалари доимий ҳаракатланадиган асосий йўл кўча тармоқлари узунлиги эса 470 км бўлиб, 380-400 минг автотранспорт ҳаракатланишига мўлжалланган.

Шу билан бирга кунлик шаҳарга кириб чиқувчи автотранспорт сони 160-220 минг атрофида бўлиб, кун давомида шаҳар йўлларида 900 мингга яқин автотранспорт навбатма-навбат ҳаракатланмоқда. Бу эса йўл тармоғи 2 баробар кўп автотранпортюкламасига хизмат қилаётганини англатади.

Транспортда ҳаракатланишнинг 25 фоизи, яъни 1,5 миллиони автобус, метро, микроавтобусларда, қолган 4,5 миллиони шаҳарда кун давомида ҳаракатланадиган 900 мингавтотранспортда амалга оширилади.

Транспорт оқимини самарали бошқариш тизими йўқлиги сабабли тирбандликларда ҳаракат тезлиги 7 км/соатгача тушиб кетиши, аҳолининг йўлга сарфлайдиган вақти бундан 3 - 4 йил олдингига нисбатан қарийб икки баробарга ортгани, оқибатда секин ҳаракатланаётган транспортларнинг ортиқча ёқилғи сарфи ва зарарли газлар ҳажми, иқтисодий йўқотишлар ва мамлакатимиз экологиясига зарар ҳам ортиб бормоқда.

Аҳолини шаҳарда ҳаракатланишга бўлган эҳтиёжини тўлиқ, сифатли ва хавфсиз жамоат транспорти билан таъминлаш устувор вазифа этиб белгиланган. Айнан шу муаммоларни ечимлари бўйича 2022 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-111 сонли, 2023 йилда эса ПҚ-59 сонли қарорлари билан тизим ислоҳотлари, мақсадли кўрсаткичлар ҳамда ислоҳотларни амалга ошириш механизмлари тасдиқлаб берилди.

Мазкур қарорларда белгиланган вазифалар ижроси доирасида сўнги йилларда жамоат транспортини ислоҳ қилиш юзасидан қатор йирик лойиҳалар амалга оширилди. Ҳусусан, 2022 йилда Тошкент шаҳри учун 200 дона ўрта сиғимли SAZLE60русумли ва 190 дона катта сиғимли MAN русумли автобуслар ва илк бор 20 дона замонавий электробуслар харид қилинди.

Жорий йилда жамоат транспортини мукаммал янгилаш юзасидан амалга оширилган лойиҳалар натижасида қўшимча 1000 дона автобуслар харид қилинди. Жумладан, метан газ ёқилғисида ҳаракатланувчи 500та катта сиғимли “YOUTONG” ва 200та ўта катта сиғимли “KINGLONG” автобуслари ҳамда 302та “YOUTONG” электробуслари олиб келинди.

Мазкур ҳаракат таркиби илмий асосланган технологиялар асосида ташкил этилган янги замонавий йўналишларга ажратган ҳолда, яьни магистрал, халқа, боғловчи ва етказиб берувчи йўналишларга бириктирилди.

Реновацион лойиҳалар ва харидлар натижасида, бугунги кунда жамоат транспорти ҳаракат таркибининг сони 1959 тани(2022 йилда 1 485 та), ҳаракат таркибининг ўртача ёши 3,5 йил(2022 йилда 7,5 йил), жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 24 фоизни (2022 йил 19 фоиз), янги йўналишлар тармоғи 167 тани (2022 йилда 144 та), автобусларнинг кунлик қатновлар сони 25404 тани ташкил этиши ҳисобига (2022 йилда 14999 та) жамоат транспортининг оралиқ интервалини 18-20 дақиқадан 
8-10 дақиқага қисқартиришга эришилди.

Натижада ўтган йилларда куннинг тиғиз вақтларида жамоат транспорти салонидаги тиқилинч, тўлалиги ҳисобига ундан фойдаланиш имконияти бўлмаган қарийб ярим миллион йўловчи сифатли автобус хизматларидан фойдаланишмоқда.

Маълумот учун, 2030 йилда ҳаракат таркиби сонини 2247 тага, ҳаракат таркиби ўртача ёшини 2,6 йил, жамоат транспортидан фойдаланиш даражасини 40 фоизга, янги йўналишлар тармоғи сонини 178 тага кўпайтириш, қатновлар сонини 27412 тага етказиш ва натижада 
оралиқ интервалларни 5-8 дақиқагача қисқартириш режалаштирилган. Бугунги кунда, автобусларнинг 1 020 таси (52 фоиз) сиқилган табиий газда, 322 таси (16,6 фоиз) электр қувватда, 617 таси (31,4 фоиз) дизель ёқилғисида ҳаракатланмоқда.

Жамоат транспортининг жозибадорлигини ошириш ва автобусларнинг мунтазам ва бир маромда ҳаракатинини ташкил этиш мақсадида, 2023 йилда Тошкент шаҳрида автобуслар учун 186,6 км алоҳида ажратилган йўлаклар ташкил этилиши белгилаб олинган бўлиб, шундан 48,2 км масофада (Амир Темур кўчаси – 10,4 км, Аҳмад Дониш кўчаси – 8,5 км, Навоий, Беруний – 6,2 км, Мирзо Улуғбек, Феруза, Юзрабод, Маҳтумқули – 23 км) алоҳида йўлаклар ташкил этилди.

    Бошқа янгиликлар