АсосийJamiyat

Сурхондарёда ёввойи тўнғиз овлаганлар жаримага тортилди

'Сурхондарёда ёввойи тўнғиз овлаганлар жаримага тортилди'ning rasmi

Сурхондарё  вилояти Экология бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Чегара қўшинлари  билан ҳамкорликда Музработ тумани ҳудудида назорат рейд тадбирлари ташкил этилди.

Рейдда "Боғи эрам" маҳалласи ҳудудида икки нафар фуқаро қўлбола тузоқ қўйган ҳолда ёввойи тўнғиз овлаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 90-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Ноқонуний ов натижасида ҳайвонот дунёсига 4 миллион 950 минг сўм зарар етказилганлиги аниқланди.

Ҳуқуқбузарларнинг ҳар бири БҲМ 10 баробари — 3 миллион 300 минг сўм миқдорида жаримага тортилди. Фуқаролар жарима ва етказилган зарарни тўлайдиган бўлди.

    Бошқа янгиликлар