АсосийJamiyat

Чироқчида юк машинаси аввал “Labo”га урилиб, сўнг “Nexia”ни босиб қолди. Қурбонлар бор

'Чироқчида юк машинаси аввал “Labo”га урилиб, сўнг “Nexia”ни босиб қолди. Қурбонлар бор'ning rasmi

Қашқадарёда икки кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда "darakchi.uz" манбаси хабар қилмоқда. 

Маълум бўлишича, 2023 йил 2 ноябрь куни соат 10:00ларда Чироқчи туманида “HOVO” русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб қарама-қарши йўналишга чиқиб кетиб, “Labo” русумли автомобиль билан тўқнашиб, ён томонга ағдарилиб кетган. Шундан сўнг, юк машина қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган “Nexia-1” русумли автомобилни босиб қолган. 

ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этган, 4 нафар фуқаро турли даражада тан-жароҳати олиб туман тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Айи пайтда ЙТҲ юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар