АсосийJamiyat

Ўзбекистонда барча ерлар янги ахборот тизимида ҳисобга олинади

'Ўзбекистонда барча ерлар янги ахборот тизимида ҳисобга олинади'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни юритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом “Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорига мувофиқ қабул қилинган. У қуйидагиларни назарда тутади:

- ер ҳисоботини юритиш тартибини;
- ер ҳисоботи шаклларини тасдиқлашни;
- ер ресурсларининг ҳолати бўйича миллий ҳисоботни шакллантириш ва тақдим этиш тартибини;
- ер фонди тоифаларидаги ўзгаришларни ҳисобга олиш тартибини.

Кадастр агентлигига 2024 йил 1 январга қадар “Ер ҳисобот” автоматлаштирилган ахборот тизимини (ААТ) ишга тушириш ҳамда уни “Э-қарор” электрон тизими билан интеграция қилинишини таъминлаш топширилди.

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси “Ер ҳисобот” ААТ оператори ҳисобланади. Ер ҳисоботига ўзгартиришлар киритиш, ерларни тоифаларга ажратиш ва бир тоифадан бошқасига ўтказиш натижалари ваколатли давлат органларининг қарорлари асосида “Ер ҳисобот” ААТга киритиб борилади.

    Бошқа янгиликлар