Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “QS Higher Education Summit Asia Pacific 2023” саммити доирасида QS рейтинг ташкилоти Осиё университетларининг 2024 йил учун рейтинг (QS Asia University Rankings 2024) натижаларини эълон қилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, 2024 йилда Осиёнинг энг яхши олийгоҳлари “QS Осиё университетлари рейтинги 2024” рўйхатида Ўзбекистоннинг 6та ҳудудидан 14 та олийгоҳ юқори ўринларда қайд этилди, бунда 6 та олийгоҳ рейтингдан илк бор ўрин эгаллади. Жумладан:
- Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти — 249-ўрин;
- Ўзбекистон миллий университети — 301-350-ўрин;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 405-450-ўрин;
- Тошкент давлат техника университети — 501-550-ўрин;
- Самарқанд давлат университети — 601-650-ўрин;
- Тошкент ахборот технологиялари университети — 651-700-ўрин;
- Тошкент давлат аграр университети — 651-700-ўрин;
- Тошкент молий институти — 701-750-ўрин;
- Жиззах политехника институти — 751-800-ўрин;
- Наманган муҳандислик-технология институти — 751-800-ўрин;
- Тошкент давлат педагогика университети — 751-800-ўрин;
- Тошкент давлат шарқшунослик университети — 801+ ўрин
- Қорақалпоқ давлат университети — 801+ ўрин
- Фарғона политехника институти — 801+ ўринЎзбекистон миллий университети — 301-350-ўрин;
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 405-450-ўрин;
- Тошкент давлат техника университети — 501-550-ўрин;
- Самарқанд давлат университети — 601-650-ўрин;
- Тошкент ахборот технологиялари университети — 651-700-ўрин;
- Тошкент давлат аграр университети — 651-700-ўрин;
- Тошкент молий институти — 701-750-ўрин;
- Жиззах политехника институти — 751-800-ўрин;
- Наманган муҳандислик-технология институти — 751-800-ўрин;
- Тошкент давлат педагогика университети — 751-800-ўрин;
- Тошкент давлат шарқшунослик университети — 801+ ўрин
- Қорақалпоқ давлат университети — 801+ ўрин
- Фарғона политехника институти — 801+ ўрин
Жорий йилда халқаро тан олинганлик даражаси, илмий-тадқиқотлар ривожи, таълим сифати, халқаро ҳамкорлик, академик мобиллик соҳалари бўйича Осиё олийгоҳлари рейтингида 25 та давлатдан 856 та (148 та илк марта) олийгоҳ иштирок этди.
Бунда Ўзбекистоннинг 3-таЎзМУ, «ТИҚХММИ» МТУ, ТДИУ олийгоҳлари “Академик репутация” индикатори бўйича «ТОП-200» олийгоҳлар қаторидан ўрин эгаллади. ЎзМУ “Академик репутация” бўйича нисбатан етакчи бўлиб, 135-ўринда қайд этилди. Мазкур индикатор бўйича 7та ОТМ ўз ўрнини яхшилашга эришган. “Иш берувчилар ўртасидаги репутация” индикатори бўйича «ТИҚХММИ» МТУ 208-ўрин, “Профессор-ўқитувчилар ва талабалар нисбати” индикатори бўйича 124-ўринни эгаллади.
ЎзМУ республикада халқаро илмий коллаборасиялар билан ҳамкорлик бўйича нисбатан фаол ОТМ сифатида қайд қилинган бўлиб, “Халқаро илмий коллаборасиялар индекси” индикатори бўйича 578-ўринни эгаллади. Шунингдек, «ТИҚХММИ» МТУ “Илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши” индикатори бўйича республика ОТМлари орасида этакчи бўлиб, 376-ўринни эгаллади. ЎзМУ “Хорижий профессор-ўқитувчилар улуши” бўйича минтақавий рейтингда юқори натижани қайд қилган бўлса (90-ўрин), ТДИУ “Хорижий талабалар улуши” бўйича минтақавий рейтингда 130-ўринда қайд қилинди.