Хабар бериб бораётганимиздек Самарқандда БМТнинг Чўлланишга қарши кураш конвенцияси ижросини кўриб чиқиш қўмитасининг 21-сессияси бўлиб ўтмоқда. Куни кеча ушбу тадбир доирасида бутун дунё бўйлаб ерларни тиклаш, қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича айёлларнинг фаолияти билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.
"БМТнинг чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси ижросини кўриб чиқиш бўйича қўмитасининг 21-сессиясида гендер масалалари кўриб чиқилди. Яъни, гендер тенглиги масалалари, бутун дунё бўйлаб ерларни тиклаш, қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятда аёлларни шахсиятсизлаштириш билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди. Чунки аёллар ҳам қишлоқ хўжалиги фаолияти ривожида ҳисса қўшиши мумкин.
Шунинг учун ҳам бугун бизнинг эътиборимиз шу масалаларга қаратилди. Бизга маълумки, бутун дунёда озиқ-овқатнинг ярми аёллар қўли билан, аёллар меҳнати билан ишлаб чиқарилади. Аммо, агар сиз бутун дунё бўйлаб одамни ранжитадиган статистикага қарасангиз, очликдан азият чекаётганларнинг 70 фоизи аёллардир. Шу билан бирга, уларнинг барчаси учун бутун дунё бўйлаб 1/5 дан камроқ ерга эгалик қилишади. Дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида аёллар эркаклар билан тенг равишда ер олиш ҳуқуқига ҳам эга эмаслар. Шу боис, табиийки, бу масалалар долзарбдир ва биз 2023 йилда бутун дунё бўйлаб аёллар камситиш қурбони бўлмаслигини табиий равишда кафолатлашимиз керак, бу эса табиий равишда умумий вазиятни ҳам экологик, ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий ёмонлаштиради", - дейди БМТ UNCCD ижрочи котиби Ксения Скленлон.
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Экология илмий-тадқиқот институти биологик ҳилма-ҳилликни сақлаш лаборатияси мудири Адолат Уринова эса гендер тенглигининг экология билан қандай боғлиқлиги борлигига тўхталди. "Бу ҳаммаси бир-бирига узвий боғлиқ. Масалан ҳозирги анжуманимизнинг асосий мақсади чўлланиш, қурғоқчили, ер деградациясини олдини олиш. Бунда нима учун айёлларни фаоллиги йўқ деб ҳисоблашади. Масалан битта чўлланиш масаласини оладиган бўлсак, бу нимага келиб тақалади? Албатта сув масаласига тақалади. Қайси жойда биз сувни тежайдиган бўлсак ўша жойда чўлланишни олдини олган бўламиз. Сувни ким тежайди? Бунда асосан айёлларнинг ўрнини кўришимиз мумкин. Яна чўлланиш масаласи илмий-тадқиқот жиҳатидан олиб қарайдиган бўлсак, қанча кўп тадқиқотлар олиб борилса бунда олимларнинг фаоллиги юқори даражада. Энди ҳозир оладиган бўлсак олимлар орасида айёллар фаоллиги анча ошиб боряпти. Ҳозир экология вазирлигини олиб қарайдиган бўлсак ҳам у ерда айёлларни фаоллиги анчайин ошган ва шу билан биргаликда вазирлик ҳузуридаги илмий-тадқиқот институтида ҳам олима айёллар айнан экология, шўрланиш, ер деградациясини олдини олиш, орол қуриган тубида чўлга чидамли ўсимликларни экиш, кўпайтириш бўйича катта ютуқларга эришяпти ва уларнинг бу йўналишдаги фаоллиги юқори даражада".
Эслатиб ўтамиз, Самарқанд мезбонлигида ўтказилаётган ушбу халқаро тадбир 17 ноябрга қадар давом этади.






