Ўзбекистонда қулай шартлардаги хизматлар ипотекаси пайдо бўлди. Бу нима беради?

ЖАМИЯТ 15.11.2023, 19:36
Ўзбекистонда қулай шартлардаги хизматлар ипотекаси пайдо бўлди. Бу нима беради?

Президент фармони натижасида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти (Компания) сифатида қайта ташкил этилди.

Натижада Компания томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича янги инструментлар жорий этилмоқда ва амалдаги ёрдам турлари кенгайтирилмоқда.

Жумладан, Компания эндиликда 10 млрд сўмгача кўчмас мулк ва асбоб-ускуналарни сотиб олиш ва уларни 7 йилгача муддатга 18 фоиз ставкада ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан беришни назарда тутувчи хизматлар ипотекасини тақдим этиши мумкин.

Бу нима дегани?

Масалан, Бухоро вилоятида бир ўрта тадбиркор хусусий мактаб очмоқчи. Бунинг учун 10 млрд сўмгача бўлган бино сотиб олиши керак. Аммо ҳозир бино харид қилишга етарли маблағи йўқ. Хўш, тадбиркор нима қилади? Айтайлик, шу пайтгача у банкдан кредит олиши мумкин эди. Аммо Президент фармони натижасида тадбиркор олдида яна битта қулай имконият пайдо бўлди. Энди Компанияга мурожаат қилса ҳам бўлади.

Компания ва банк орасида тадбиркор учун қандай фарқ бор?

Биринчидан, Компания 10 млрд сўмгача бўлган маблағни 18 фоиз ставкада ёки бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан беради. Банкларда эса фоиз ставкаси сезиларли даражада баланд.

Иккинчидан, Компания тадбиркордан гаров таъминоти сўрамайди. Ўша бино ёки асбоб-ускунанинг ўзи гаровга ўтади. Банклар эса гаров сўрайди.

Учинчидан, Компания орқали хизматлар ипотекасини олиш қисқа муддатларда, ортиқча бюрократиясиз амалга ошади.

Тўртинчидан ва асосийси, Компания тадбиркорлар билан ҳамкор сифатида фаолият юритади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1