АсосийJamiyat

Тошкентда 32 ёшли эркак ўзини 15-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди

'Тошкентда 32 ёшли эркак ўзини 15-қаватдан ташлаб, ҳалок бўлди'ning rasmi

2023 йил 18 ноябрь куни 32 ёшли Ш.Х. ўзи яшаб келаётган Юнусобод туманидаги кўп қаватли турар жой мажмуасининг 15-қаватидан ўзини ташлаб юбориб, жонига қасд қилди. Бу ҳақда "darakchi.uz"га Бош прокуратура матбуот хизмати хабар қилди. 

Аниқланишича, Ш.Х. мазкур хонадонда 2000 йилда туғилган Н.Р. билан бирга қонуний никоҳдан ўтмасдан истиқомат қилиб келган. Марҳум ўз жонига қасд қилишидан тахминан 2 кун олдин осмонда учгиси келаётганлиги ҳақида аёлга айтган. 18 ноябрь куни эркак ишга бормасдан уйда қолишини аёлга айтган ва Н.Р. ишдан келгунига қадар Ш.Х. ўз жонига қасд қилган.

Маълум бўлишича, марҳум 2020 йилдан буён руҳий асаб касалликлари шифохонасида “шизофрения” ташхиси билан рўйхатда туриб, даволаниб келган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, ўз жонига қасд қилиш сабаблари аниқланиб, қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади. 

    Бошқа янгиликлар