АсосийDunyo

"Уруш давом этади!" Исроил Бош вазири Ғазога борди ва урушдан учта мақсади борлигини эълон қилди

'"Уруш давом этади!" Исроил Бош вазири Ғазога борди ва урушдан учта мақсади борлигини эълон қилди'ning rasmi

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо секторига ташриф буюриб, Фаластиннинг Ҳамас ҳаракатига қарши уруш давом этишини айтди.

"Биз охиригача - ғалабага қадар давом этамиз. Бизни ҳеч нарса тўхтата олмайди”, деди у.

Бош вазир Исроил ҳарбий штаб-квартираси раҳбарияти билан анклавга ташриф буюриб, армия қўмондонлари ва аскарлар билан суҳбатлашди. Унинг идорасига кўра, бош вазир Ғазода аниқланган Ҳамаснинг ер ости туннелларидан бирига ҳам ташриф буюрган.

"Ушбу урушда учта мақсадимиз бор: Ҳамасни йўқ қилиш, барча ўғирлаб кетилганларимизни қайтариш ва Ғазо энди Исроил давлати учун ҳеч қачон таҳдид бўлмаслигини таъминлаш", деди у.

    Бошқа янгиликлар