Ижтимоий тармоқларда Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳри бўйича бошқармаси бошлиғи Jah Khalib концертидаги тартибсизликлар сабаб ишдан олинган, деган мазмунда хабарлар тарқалмоқда.
Миллий гвардия Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси қуйидагича муносабат билдирди:
Аввал хабар берганимиздек, пойтахтимиздаги “Ҳумо арена”саройида хонанда Jah Khalib концертидаги бўлиб ўтган тирбандлик ва унинг сабаблари тўғрисида расмий саҳифаларимизда аниқ маълумотлар берган бўлсакда, айрим кимсалар томонидан “Минглаб одамлар концертга сохта чипталар ёрдамида киришга уринган пайт, жиноий гуруҳ аъзолари ҳамда хавфсизлик кучлари ўртасида тўқнашув бўлган” деган ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар тарқатилмоқда.
Юртдошларимиздан бу каби ёлғон хабарларга ишониб қолмасликларини сўраб қоламиз. Мавзуга доир саволларга аниқ ва ишончли жавоб олишингиз учун 71.236-50-74 ёки 97 448-04-77 рақамларига қўнғироқ қилиб Миллий гвардия Ахборот хизмати бошлиғи билан боғланишингиз мумкин.
Шунингдек, ижтимоий тармоқ фаолларидан асосланмаган ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб, ёлғон маълумотлар тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини эслатиб қоламиз, дейилади муносабатда.






