Тошкент вилоятида сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида, қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда сувни тежайдиган технологиялар жорий этилади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев тегишли қарорни имзолади.
Вилоятдаги 11 минг 250 гектар майдонларда томчилатиб суғориш, 17 минг 315 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 2 минг 600 гектар қишлоқ хўжалиги экин майдонларида дискретли суғориш технологияларидан фойдаланиш ҳамда 12 минг 174 гектар майдонларда лазер ускунали текислагичлар билан ерларнинг текисланишини ташкил этиш режалаштирилган.
Бу бўйича ишчи гуруҳ шакллантирилади. Шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларнинг билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида, "Сувчилар мактаби" махсус ўқув курслари ташкил қилиниши кўзда тутилган.