1

Самарқандда яна майнинг ферма ташкил қилган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 25.12.2023, 14:33
Самарқандда яна майнинг ферма ташкил қилган шахс ушланди

ИИБ Киберхавфсизлик бўлими ходимлари ва вилоят ҳудудий электр тармоқлари корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида яшовчи 51 ёшли С.Б. ўзига тегишли бўлган "OIL EXTRACTION" МЧЖ хўжалик ҳудудида ноқонуний "Майнинг" фермасини ташкил қилиб, 10 дона "Abtiminer S19", 3 дона "Whatsminer M30" майнинг қурилмаларини шаҳар электр тармоқларига ноқонуний равишда улаб иш фаолиятини юритиб келаётганлиги аниқланди. У жами 13 та майнинг қурилмасини ташкил қилганлиги маълум бўлди. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик Матбуот хизмати хабар берди.

Майнинг фаолияти учун ҳеч қандай рухсатнома ва ҳужжатларсиз ҳамда электр тармоғига ҳисоблагичларсиз ўзбошимчалик билан уланиб олиб, 2 млрд 530 минг сўм миқдорида моддий зарар келтирганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси 4-қисми (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, C.Б.нинг содир этилиб, фош этилмай қолган бошқа шу турдаги жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида тергов, тезкор-қидирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Қонунга мувофиқ, ЖКнинг 169-моддаси 4-қисмидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун ҳуқуқбузарга 8 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1