АсосийJamiyat

Ўзбекистон 11 ойда 11,4 минг тонна апелсин импорт қилди

'Ўзбекистон 11 ойда 11,4 минг тонна апелсин импорт қилди'ning rasmi

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2023 йилнинг январь-ноябрь ойларида Ўзбекистонга хориждан қиймати 7,5 млн АҚШ долларига тенг бўлган 11,4 минг тонна апелсин импорт қилинган.

Апелсин импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 3 минг тоннага ошган.

2023 йилнинг 11 ойида Ўзбекистон энг кўп апелсин импорт қилган давлатлар:

Эрон – 4,9 минг тонна
Миср  – 2,3 минг тонна
ЖАР – 2,2 минг тонна
Туркия – 1,4 минг тонна
Қозоғистон – 480 тонна
БАА – 126 тонна. 

    Бошқа янгиликлар