Вазирлар Маҳкамасининг тегишли (2024 йил 10 январдаги 17-сон) қарорига мувофиқ, Миллий сертификат имтиҳонида 65 баллдан ўтган абитуриент "А +, А" даражага эга бўлади ва ОТМга киришда ўша фандан максимал баллга эга бўлиши ҳақида хабар берилган эди.
Янги тартиб жорий этилганидан кейин тест натижалари халқаро метод – Раш модели асосида ҳисобланади.
Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги ходими матбуот анжуманида маълум қилишича, янги моделга кўра максимал балл 100 балл эмас, балки 75 балл этиб белгиланади.
Янги тартиб Ягона интерактив давлат хизматлари портали билан агентлик тизимлари интеграция қилиниб, ушбу портал орқали ҳужжатлари қабул қилиш бошлангач жорий этилади.
Матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 12 октябрдаги 646-сон қарорига киритилган ўзгартиришлар бўйича маълумот берилди.
Унга кўра, умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳонларига талабгорларни рўйхатга олиш Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz сайти) орқали амалга оширилади.
Миллий сертификат имтиҳонида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш my.gov.uz сайти орқали амалга оширилгани сабабли талабгордан белгиланган тўловнинг 90 фоизи ундирилади.
“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган шахсларга, шунингдек, И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга 50 фоиз чегирма қўлланади.
Тест натижалари халқаро методика – Раш модели асосида ҳисобланади.
Унга кўра:
70 баллдан юқори балл олган талабгорга — А+ даража;
65 - 69,9 балл олган талабгорга — А даража;
60 - 64,9 балл олган талабгорга — Б+ даража;
55 - 59,9 балл олган талабгорга — Б даража;
50 - 54,9 балл олган талабгорга — С+ даража;
46 - 49,9 балл олган талабгорга — С даража.
А+, А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида ушбу фандан максимал балл берилади.
Б+, Б, С+, С даражали сертификат олган абитуриентга мос равишда максимал баллга нисбатан пропорционал балл берилади.
Миллий сертификатга эга бўлган абитуриентга тегишли мажбурий фан бўйича белгиланган энг юқори балл берилади.






