Ўзбек футболи афсоналаридан бири Владимир Штерн вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
У 1964-73 йилларда "Пахтакор" сафида жами 242 учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, 20 йилдан ортиқроқ вақт давомида "Пахтакор" футбол мактабини бошқарган.






