"Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Бухоро йўналишида парвоз қилаётган HY23 йўловчи рейси учиш аэропортига қайтди. Самолёт экипажи Бухоро аэропортидаги ноқулай об-ҳаво шароити (чанг бўрони) туфайли учиш аэропортига қайтишга қарор қилган.
Бу ҳақда "Uzbekistan Airports" хабар бермоқда.
Бортида 125 йўловчи бўлган самолёт маҳаллий вақт билан соат 16:03 да Тошкентга қўнди. Самолёт яқин соатларда Бухоро аэропортига учиб кетиши кутилмоқда.
Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан, шунингдек, "Uzbekistan Airports" расмий сайти ва мобил иловаси орқали олиш мумкин.






