1

«Фотиҳам бузилди... Энди бахтим очилмайди(ми?)»

СУҒДИЁНА 17.11.2016, 11:03
Теглар: Муҳаббат, Аёл, Оила, Келин, SUGDIYONA
«Фотиҳам бузилди... Энди бахтим очилмайди(ми?)»

«Ёшим йигирмада. Уч ой олдин унаштирилгандим. Тўй кунини ҳам белгилашганди. Аввалига яхши муносабат билдираётган бўлажак куёв келинлик либоси танлашга борганимизда, «Овора бўлманг кўйлак танлаб, барибир сизга уйланмайман», деди дабдурустдан. Шу билан никоҳга ўн кун қолганда ҳаммаси тўхтатилди. Унинг ўз севгани бор экан. Ҳаётим остун-устун бўлиб кетди. Кўчага чиқсам, ҳамма мени бигиз қилиб кўрсатаётгандек бўлади».

Севинчой

Катта ҳаётга орзу-ниятла қадам қўяётгиан қиз бахт деб ўйлаган қасрига қадам қўймасдан, қандайдир сабаб туфайли ортига қайтса, тушкунликка тушиши табиий. Фотиҳанинг бекор бўлиши гап-сўзга, хафагарчиликка, оилавий муаммоларга олиб келиши ҳам сир эмас. Қизларжон, бугун шу мавзуда гаплашамиз.

 

Нега тўйни тўхтатишди?

Тўй тасвирларию ташвишларига кўмилиб, шундоқ ҳам никоҳ олди стрессини бошдан кечираётган қизни фотиҳаси бузилганда бу саволлар қийнайди. Синглим, кўз ёшларингизни артинг-да, саволга жавоб изланг.

Сарпо, сеп устида можаро чиқдими? Бўлажак қайнонангиз ота-онангизнинг сизга атаганларидан кўнгли тўлмай, эътирозларини билдирдими? Ёки ота-онанингиз қуда томоннинг сиз учун олиб келган сандиғидан ҳафсаласи пир бўлдими? Аввало бундай масала сабаб фотиҳани бузмаслик керак. «Менинг болам шунга арзибдими?», дея йиғлаётган катталарнинг бу «катта» муаммосини ҳал қилишга сиз кичиклар уриниб кўринг. Магарки, ғишт қолипдан кўчган  экан, энди ўкинманг. Бахтни латта-путта билан ўлчайдиганлар кейин ҳам тинчингизни бермаслиги ҳеч гапмас.

Куёвнинг айби ошкор бўлдими? Бундай вазиятлар, албатта, қувонарлимас. Лекин келган совчилар йигитнинг «+»ларини ошириб, «-»сини яширгани ҳам яхшимасди. Эртага никоҳ ўқилиб, паспортга муҳр босилганидан кейин ошкор бўлган сир қимматга тушади. Ё иложсиз қоласиз, ё ажрашган деган ном оласиз. Гиёҳванд, оиласини қадрламай ажрашган ёки енгилтак одам билан тақдирингиз боғланмаганига шукр қилинг.

Гап-сўзлар, оилавий муаммоларингиз сабабми? Дейлик, опангизнинг турмуши ўхшамагани, қўшнингизнинг сиз ҳақингиздаги «ишончли» маълумоти кабилар сабаб ўғил уйлаётганлар фикридан қайтган бўлса ва унаштирилган йигитингиз ҳам иштирокчимас, томошабинга айланса, куюнманг! Ўзининг фикри йўқ одамлар яшайдиган оилага келин бўлиб ҳам, қўним топиб кетишингиз амримаҳол?

 

«Бош кўтара олмаяпман...»

Ўзингизни айбдор ҳис қилганингиз сари одамларнинг айбловлари ошаверади, «деди-деди»лар болалайверади. Хўш, уларнинг ҳаммасига қандай жавоб бериш керак. Ахир кўчадаги ҳар бир одамга битталаб нега фотиҳангиз бузилганини тушунтира олмайсиз-ку! Аввало ўзингизни айблашдан тўхтанг. Бўлар иш бўлди. Ким ёки нима учундир тўй тўхталидими, демак, бу пешана! Шуни қабул қилинг-да, «Бу тақдир», дея ҳаётингизни давом эттиринг. Сизга ёғилаётган саволларга ҳам шундай жавоб беринг. Бир бурчакка бекиниб олсангиз, аксинча одамларда салбий фикрлар уйғонишига туртки берасиз.

 

Фотиҳани ўйин билманг!

Афсуски, ортиқча инжиқлик, эркаликдан ҳам қизлар «Мен бу одамга турмушга чиқмайман», дея хархаша қилишади. Агар унаштирилганингиз билан оила қурмаслик учун маълум сабабингиз — кўнгилсизлик, севганингиз борлиги, ишонмаслик кабилардан безовталанаётган бўлсангиз, оила аъзоларингизга фикрингизни билдиринг. Тахминий ўйлар қуршовида қолсангиз ҳам, подадан олдин чанг чиқармай, катталарнинг гапига қулоқ солинг. Зеро бахтсизлик дея сизни кутиб турган бахтдан юз ўгирманг.

 

Хулоса ўрнида...

Қизлар, фотиҳа бекор бўлди дегани ажрашди, ҳаёт тугади, дегани эмас. Буни хурсандчилик билан қабул қилиб бўлмайди, аммо тушкунликнинг домига тушиб, ўзингизни бахтсиз санаб яшашингиз ҳам сизга қувонч олиб келмайди. Бахтингиз ўзингиздан-да чиройли бўлишини тилаб қоламиз.

КЕЛИНОЙИНГИЗ

 

Шарҳлар

⚡️Фарғонада 20 ёшли ўғил хотини билан жанжаллашган онасини пичоқлаб ўлдирди (видео)

07.03.2023, 13:30

Фарғонада 20 ёшли ўғил оилавий келишмовчилик сабаб ўз онасини пичоқлаб ўлдирди. Бу ҳақда "zamon" информацион дастурида хабар қилинди. Маълум қилинишича, Фарғона вилояти Марғилон шаҳар "Дўстлик" маҳалласида яшовчи...
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1