- Саримсоқпиёз. Иммун тизимини мустаҳкамлаб, вирусларга қарши курашувчанлик қобилиятини оширади. Шамоллашдан даволаниш ва профилактика даврида кунига 1 бўлак саримcоқпиёздан истеъмол қилиш тавсия этилади. Стоматит бўлганда, саримсоқпиёзни чайнаб ейиш фойда беради.
- Қизил булғор қалампири. Унинг таркибидаги С витамини ҳар қайси цитрус мевасиникига қараганда кўпроқ бўлади. Шунинг учун ҳам иммунитетга ижобий таъсир кўрсатади.
- Броколли. А, С ҳамда Е витаминларига бой маҳсулот. Тери ва кўз хасталикларига қарши “мазали” восита.
- Наъматак. С витамининг асосий манбаи саналгани боис, турли яллиғланиш ва инфекцион касалликларни даволаш вақтида бу мевани дамлаб ичиш яхши фойда беради.
- Клюква. А, В, С ҳамда К витаминларнинг ҳақиқий маънодаги кони. Таъми нордон бўлса-да, ундан шарбат қилиб ичилса, томоқ, бурун ва қулоқдаги оғриқларни тезда бартараф этади.
- Асал. Терлатиш хусусиятига эга бўлгани туфайли организмнинг курашувчанлик қобилиятини кучайтиради.
- Сабзи. Бу сабзавотнинг таркибида А витамини бисёр. Таомнода бу маҳсулотнинг кўплиги оқибатида, организм шамоллаш ва инфекцион хасталикларга бўйин эгмайди.
- Йогурт ва қатиқ. Организмнинг микрофлорасини яхшилайди. Овқат ҳазм бўлиш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади.
- Сув. Моддалар алмашинувини тезлаштиради. Организмнинг турли хасталикларга нисбатан курашувчанлик қобилиятини оширади.
- Балиқ ва денгиз маҳсулотлари. Таркибида рух моддаси бисёр. Бу эса шамоллашнинг илк аломатларини бартараф этишга кўмак беради.
17.11.2016 06:59





