1

Оилавий бахтга эришишнинг 6 сири

СУҒДИЁНА 18.11.2016, 09:39
Теглар: Аёл, Эркак, Она, Ота, Ота-она, Оила, Эр-хотин, Она ва бола, SUGDIYONA
Оилавий бахтга эришишнинг 6 сири

Баъзан аҳил-иноқлиги кўпларнинг ҳавасини келтирган бахтли турмушга ҳам кўз тегиб қолиши мумкин. Илгариги фаровон хонадонингиз энди кўпроқ жанг майдонига ўхшашиб кетаётган бўлса, демак оила мустаҳкамлиги сирлари ҳақида яхшилаб бош қотиришнинг вақти келибди.

1. Барча оила аъзолари кечки овқатни бирга қилишларини оилавий анъанага айлантиринг. Бундай пайтда суҳбат жуда мароқли ўтади. Фақат унда оиланинг ҳар бир аъзоси қатнашиб, шунчаки ҳол аҳвол сўраш билангина чегараланмай, кун давомида ўзи билан содир бўлган энг қизиқ (ғалати, кулгили ва ҳ.к) воқеани гапириб бериши керак. Кечки овқат маҳали телевизорни ёқманг, телефон овозини ўчириб қўйинг. Кунннинг ҳеч бўлмаганда шу қисми фақат оилагагина бахш этилишига эришинг.

2. Бутун оила бирга ўтказадиган яъни умумий вақтдан ташқари ҳар бир оила аъзосининг ўз шахсий вақти, хонаси ё бурчаги ҳам бўлиши керак. Токи унинг ёлғиз қолиши, ўзи ёқтирган машғулот билан шуғулланишига имконият бўлсин.  Ўзингизнинг бор вақтингизни оилангизнинг барча аъзоларига «қурбон» қилишингиз шарт эмас. Охир-оқибат бу ҳамманинг ҳафсаласини пир қилиши мумкин. 

3. Дам олиш кунларини уйда биқиниб олиб ўтказгандан кўра, оилавий дам олишнинг фаол турларини танланг: сайрга чиқинг, боғга, коньки учишга, театр, кинога, яқинларингизникига меҳмонга боринг. Эринманг, дам олиш кунларининг ранг-баранг таасуротларга бой бўлишига эришинг.

4. Кўпроқ мулоқот қилинг, бир-бирингизга  эътиборли бўлинг, ширин сўзу-мақтовларни аяманг! Шу оиланинг аъзосилигингиздан фахрланишни ўрганинг. Яқинингиз муҳтож бўлганида ўз ёрдамингизни таклиф қилишга иккиланманг, сизга кўмаклашишганида миннатдорчилик изҳор этишни унутманг. Лекин ёрдамингиз хираликка ўхшаб қолмасин. Инсон якка қолишни ёки ниманидир ёлғиз, сизнинг маслаҳат ё кўмагингизсиз бажаришни истаётганини сезиш учун зийракроқ бўлинг.

5. Маиший ишларни бирга бажаришга ҳаракат қилинг. Оиланинг ҳар бир аъзосининг уй-рўзғорда бажарадиган ўз юмуши бўлсин, ҳатто энг кичкиналарнинг ҳам. Бу юмуш жуда арзимас бўлса ҳам фақат шу ишга бириктирилган одамгина бажаришини назорат қилиш лозим. Бундай маиший ишлар меъдага тегмаслиги учун мажбуриятларни вақти-вақти билан алмаштириб туриш ҳам зиён қилмайди. Масалан, ҳар галгидан истисно тариқасида кечки овқатни ота пишириши, дўконга она бориб келиши, машинани ювишга қиз уринишию, ўғил кийим дазмоллашни машқ қилиши мумкин. Тўғри, балки бу ишлар биринчи уринишдан кутилган натижани бермас, аммо айнан шу арзимас уй юмушларида бир-бирингиздан маслаҳат ё кўмак сўрашни ўрганишга, ёрдам қўлини чўзишга хизмат қилиб оилани янада жипслаштиради. Бирга бажарилган иш қизғин суҳбатларга асос бўлиб хизмат қилади.

6. Можаролардан чўчиманг. Оила аъзоларингизнинг сизнинг ғашингизга тегадиган, хафа қиладиган жиҳатлари ҳақида очиқ гапиришни ўрганинг. Йўқ-йўқ, уларни айблашмас, фақат ҳиссиётларингиз ҳақида айтиш назарда тутилаяпти. Фақат буни хотиржам, хайрихоҳ оҳангда ифодалаш шарт.  Ҳар қандай тушунмовчилик, тортишувларга қарамай бир-бирингизни қадрланг, яхши кўринг ва оила аъзоларингизнинг ўз-ўзига бўлган ишончини рағбатлантиришга урининг, бир оила эканлигингизни унутманг!

Шарҳлар

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

26.09.2021, 17:45

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп? Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила...
Аёлни қотилликка бошлаган рашк: Янгийўллик жувон бошқа аёлга уйланмоқчи бўлган шаръий никоҳидаги эрини ўлдириб қўйди...

23.08.2021, 16:08

Қишнинг қировли кунларидан эсон-омон чиқиб олган Комилжон ота кенжа фарзанди Муродни (исм-шарифлар ўзгартирилган) уйлаш мақсадида тўй тайёргарликларини бошлаб юборди. Узоқ изланишлардан сўнг қиз ҳам топилди. Бироқ унаштирув...
Аёлнинг жони қирқта, аммо қисмати биттами? Ёхуд зўравонлик ва тазйиқ қурбонлари… (видео)

01.06.2021, 18:32

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда хотин-қизларнинг таҳқирланиши, аёвсиз калтакланиш ҳолатлари акс этган хабар ва воқеалар ҳақидаги чиқишлар кескин ортиб кетди. Аммо бу каби вазиятлар кечагина содир...
Ўзбекистонда 2030 йилга қадар оила институти янада мустаҳкамланади

27.05.2021, 16:56

АОКАда “Маҳалла ва оила” илмий-тадқиқот институти раҳбарлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.Анжуманда  “Ўзбекистон Республикасида оила институтини 2030 йилгача янада мустаҳкамлаш концепцияси” мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1